тушмади адолатига,
Дуч келди замоннинг жаҳолатига.
Бу ҳақда кейинроқ айтажакмиз сўз,
Бошга тушганини кўрар дерлар кўз.
Подшоҳ донишмандни олса агар тан,
Фуқаро шод бўлгай, гуллагай ватан.
Жаннат боғларидан олиб намуна,
Юртнинг ниҳоллари гуркираб унар.
Мансур10 таянч бўлмиш подшоҳга шу вақт,
Даҳо ақли ила ёришмишдир тахт.
Қондошликка туташ бунинг барчаси,
Мансур –ку подшоҳ амакиваччаси.
Улкан кашфиётлар меъмори бўлди,
Самони ўрганиб шукуҳга тўлди.
Математик эди ҳамда астроном,
Менелой11 йўлини қилди бардавом.
Беруний назмидан олиб иқтибос,
Таъриф қилайлик биз, бу мантиқа хос:
“Минбарларга чиқиб, ошиб мартабам,
Ўтди неъмат соясида кўп оним.
Боқди Ироқ оиласи сут билан,
Ниҳол эдим, Мансур бўлди дармоним” 12.
Мансур Берунийга худ13 падар эди,
Буларнинг иккиси жуфт гавҳар эди.
Қуёш баландлигин асбоблар ила,
Ўрганди Беруний шитоблар ила14.
Ўн олти ёшида қуёшга боқиб,
Ҳайратга чўмдирди Ибн Ироқни.
Ўрганди мунтазам араб лисонин15,
Глобус ясашнинг топди имконин16.
Жаҳонда илк бора глобус ясаб,
Ер шарин чизгани эмас бесабаб –
Қоронғи зулматга очган эди йўл,
Фанлар чўқисига узатганди қўл.
Дейдилар: кимда бор шундай шижоат,
Фаришталар унга тиз букар албат!
Қуёшни ва Ойни тадқиқ этди у,
Фалакка юксалмиш инсоний туйғу.
Дуч келди бир куни олими юнон,
Ўсимлик фанидан дарс берди чунон.
Ўсимлик забонин ўргатиб қўйди,
Беруний буни ҳам тақдирга йўйди17.
Тақдир ҳукми ила шундай ажабо,
Чекка бир қишлоқда улғаймиш даҳо!
Ер ости, ер усти идрокида жам,
Унга эшик очмиш ғаройиб олам.
Уни излар гўё маъданлар ўзи,
Шуъла талашади гар тушса кўзи.
Қўйингки, бир замон қолганча ҳайрон,
Европа ном бермиш унга: Ал Барон18.
Жаҳонни лол этган шу табарук зот,
Унинг маконидир хосиятли Кот.
Бунда ҳар бир одам яшар фаровон,
Матолар арзондир, арзон эрур нон.
Ариқларда гўё оқарди шарбат,
Табиблар илкидан чекинарди дард.
Шундай давлат эди гуллаган алҳол,
Довруғи достондир Боғ Эрам19 мисол.
Бу юртда адолат бақрарор эди,
Юлдузлар нафаси бир девор эди.
Ошно тутинганди бўри-ла қўзи,
Элнинг амал билан бир эди сўзи.
Шўхчан қўшиқ айтиб қизу жувонлар,
Мавж уриб турарди дарё томонлар.
Гоҳида жўшарди бирдан жунунлар,
Фароғат яшарди Лайли