Леонид Чигрин

Япон зобити


Скачать книгу

қарашларини тарғиб қилган.

      – Қанақасига? – қизиқиб қолди монархистлардан бири.

      – Шунақасига. Ўн саккизинчи йилда Смольний қасрида нутқ сўзлаганида шахсан қатнашганман. У ўшанда армиясиз, амалдорларсиз ва полициясиз давлат ғоясини олға сурганди. Айтинг-чи, бу анархия эмасми?

      – Ўрнига нимани таклиф қилди? – қизиқсинди пенсне таққан чўққисоқол кадет7.

      – Ўзининг севимли ишчи ва деҳқон депутатлари советини. Қуролланган халқ, алмашадиган раҳбарият ва ҳоказо.

      – Саводсиз тўпорилар қўмондонлик қилган бўларди, – заҳархандалик билан кулди генерал Павлов.

      – Мана шу саводсиз тўпорилар, жаноби олийлари, сиз ва Деникин, Краснов, Юденич каби яна бир қанча генералларингизни Россия чегарасигача иштонсиз қочишга мажбур қилган, – деди жаҳл билан большевик.

      – Ва иссиққина штабингизда эмас, балки бу ерда ўтирганингиз ҳам айнан мана шу саводсиз тўпориларнинг ўқимишли дворянлардан кўра яхшироқ фикрлагани ҳамда ҳаракат қилганини англатиб турибди.

      – Бу борада ҳали узоқ баҳслашиш мумкин, – ғазабланди генерал.

      – Баҳслашаверинг, бошқа қиладиган иш қолмади сизга!

      Шу каби тортишувлар билан бутун кун ўтиб кетарди. Уларни тингловчилар доимий эмасди. Бир ҳафтадан сўнг Павловни олиб кетишди ва у камерада бошқа кўринмади. Кимлардир кетар, уларнинг ўрнига кимлардир пайдо бўларди. Доимий ўтирганлардан фақат Ютаро Тода ва анархист Смидович қолди.

      Поручик нега бунчалик кўп одам қамоққа тушишига ҳайрон бўларди. “Бу қанақа ҳокимият эканки, душманлари бунчалик кўп, – ўзича фикрларди у. – Наҳотки уларни ўз томонига оғдириб, фойдасига ишлатиш шунчалик қийин бўлса?”

      Ютаро фикрларини анархист билан ўртоқлашди. У ўз одатига кўра тарвақайлаган сочларини силкитиб, узун ваъз ўқиди:

      – Дунёни нима бошқаради? Очлик, шуҳратпарастлик ва ҳасад. Большевиклар ҳукуматни эгаллашди, лекин улар уни узоқ вақт ушлаб тура оладиларми? Ишончим комилки, йўқ. Улар очлик устидан ғалаба қозона олмадилар, қозонмайдилар ҳам, чунки улар яратиш ўрнига ҳаммасини бузишяпти. Мана, ўз “Интернационал”ларида нима деб куйлашади? “Зўравонлар дунёсини буткул бузамиз… ва сўнгра…” эътибор беринг, “буткул бузамиз…” Савол туғилади, бунинг нима кераги бор? Нима, ундан зўрроғини қура оладиган аҳволдамисиз? Ҳаёт кўрсатиб турибдики, йўқ. Яхши хўжайин ҳовлисидаги ҳамма нарсани бузиб ташлаб, кейин янги иморат қурадими? Албатта, йўқ! У иложи борича борини ўз мақсадлари учун қайта қуриши ёки ярайдиган ҳолга келтириши мумкин. Ана шундай, отагинам. Бу большевикларнинг шуҳратпарастликларини айтмайсизми! Буниси тушунарли, чунки ҳокимият тепасига нуқул саводсизлар келиб қолган. У ёғини сўрасангиз, Лениннинг ўзи ҳам тизимсиз, яъни бир амаллаб маълумот ҳақида шаҳодатнома олиш учунгина экстерн8 ўқиган. Ақли пастлиги учун Сталинни семинариядан ҳайдашган, Оржоникидзе – фельдшер, Киров техника билим юртини тугата олмаган. Бу рўйхатни яна анча давом эттириш мумкин. Ва