Агата Кристи

Изқувар Пуаро


Скачать книгу

Уэст соатига қаради.

      – Энди бизга рухсат берсангиз, кетайлик.

      – Сиз билан учрашганимдан ғоятда хурсандман, – миннатдорчилик билдирди мисс Гриншоу. – Ҳали бу ёққа келаётганингизни кўриб, қандай полициячи экан, деб ўйловдим.

      – Нега энди айнан полициячи? – қизиқиб савол берди Хорейс.

      – Соат нечалигини билмоқчи бўлсангиз, полициячидан сўранг, у сизга аниқ жавоб беради, – деди мисс Гриншоу. Бу кутилмаган жавоб Хорейсни кулгисини қистатди.

* * *

      – Бугун жуда ажойиб кун бўлди, – деди Хорейс уйига қайтаётиб. – Бу уйда тирик жондан бўлак ҳамма нарса бор. Кутубхонада истаган китобларингиз, ҳаттоки, қадимий саргузашт романлар ҳам борлигини айтмасам ҳам бўлаверади. Хоҳлаган асарларингиз мавжуд. Биласизми, эски романларда талайгина қотилликлар айнан мана шундай кутубхоналарда содир бўлади.

      – Агар сизни қотиллик мавзуси қизиқтирса, – деди Реймонд, – унда Жейн хола билан бир бор суҳбатлашсангиз бўларкан.

      – Жейн холангиз биланми? Сиз мисс Марпл ҳақида гапиряпсизми? – Хорейс бироз саросимага тушди.

      – Ҳа, албатта, – деди Реймонд. – Қотиллик ҳақидаги гапларни у яхши кўради.

      – Вой Худойим-ей! Қандай қизиқарли-а! Сиз нималарни назарда тутяпсиз?

      – Мен шуни айтмоқчиманки, – деди Реймонд, – кимдир қотиллик содир этади, бошқалар эса унинг бевосита сабабчиси бўлади.

      – Нималар деяпсиз? Ҳазиллашяпсизми?

      – Йўқ, сира ҳам ҳазиллашмаяпман. Хоҳласангиз, сизни Скотланд-Ярднинг собиқ раҳбари, бир неча констеблларга бош3 ва жиноий-тергов бўлими инспекторига жўнатишим мумкин.

* * *

      Хорейс: «Мен ҳозир қизиқарли воқеаларни билиб келаман», – деб чиқиб кетди. Ошхонада эса Реймонднинг хотини Жоан Уэст, унинг жияни Луиза Оксли ва кекса мисс Марпл йўқолган нарсалар ҳақида фикрлашишаётганди.

      – Нима бўлганда ҳам даҳшатли ҳодисалар рўй берган, – деди Хорейс. – Энди иш юритувчига қийин бўлади. У маргимушни чойнакка солиб ичаверсин. Хўжайини унинг номига васиятнома ёзганини ҳар ким ҳам билавермайди.

      – Жейн хола, сиз айтинг-чи, бу ерда қотиллик содир этилганми, йўқми? Сиз нима деб ўйлайсиз? – сўради Реймонд.

      – Сизга бундай ишларда ҳазил қилиш ярашмас экан, – деди мисс Марпл. – Маргимушни топиш қийин эмас, ундан саройда тўлиб ётибди.

      – Ҳа, тўғри, – майин сўзлади Жоан Уэст.

      – У мерос қолдириб жуда ажойиб иш қилган, – деди Реймонд. – Бечора кампир мана бу ҳайбатли уйдан бошқа нимани ҳам қолдирарди. Уй кимга ҳам керак?

      – Балки у киночиларга ёки бирор-бир ташкилотга керак бўлиб қолар, – деди Хорейс.

      – Агар улар буни текинга олишмаса, – гапни бўлди Реймонд. Мисс Марпл бошини чайқади.

      – Реймонд иккаламиз бу масалада келишолмас эканмиз. Мен айтмоқчи бўлган нарса маблағ билан боғлиқ. Отахонга Худо бойлик берган-у, ақлдан сал қисган экан-да! У зарар кўриши ҳам мумкин эди-ку! Бироқ у бир амаллаб бойлик тўплаган. Агар шундай қилмаганида ўғлига ҳеч нарса йиғолмасди-да. Ўғли эса отасининг акси. Бир тийин учун жонини берадиган ўта хасис