Абдукарим Усмонхужаев

Энг яхши даво


Скачать книгу

таомлар еябсан?»деб сўрайман. У қайси таомни айтса ҳам, мен «Бу таом сенга жуда ёқади» дейман. Сўнг «Сени қайси табиб даволаяпти?»деб сўрайман. У кимнидир айтади. Мен «Ҳа, у ўз ишига жуда моҳир, унга ишонавер, у ўз ишини охиригача етказади»,дейман».

      Шуларни пухталаб, карқулоқ одам бемор қўшнисини кўришга кирибди. У, ўйлаб қўйгандай, ҳол-аҳвол сўрай бошлабди:

      – Тузалай деб қолдингми, қўшнижон?

      Беморнинг аҳволи оғирлашиб турган экан.

      – Ўлай деб қолдим, аҳволим ёмон, – дебди у.

      Карқулоқ қўшни:

      – Худога шукр, яхши бўлибди, – дебди.

      – Қандай таомлар еябсан?

      – Еганим заҳар-заққум, – дебди бемор.

      Дўсти:

      – Ҳа, сенга шу ёқади, – дебди. Бемор бу сўзларни эшитиб, жаҳли чиқибди.

      – Сенга қайси табиб қараяпти? – сўрабди кар қўшни.

      – Азроил қараяпти, – дебди бемор жаҳл билан.

      Кар қўшниси эса:

      – Ҳа у ўз ишига жуда моҳир, бошлаган ишни охиригача етказади, бунга ишончим комил, – дебди ва чиқиб кетибди.

      У чиқиб кетгач, беморнинг аҳволи янада оғирлашиб қолибди.

      Бу ҳикоятда бефаросат зиёратчилар ҳажв қилинган.

      Касал одамга қайси сўзлар ёқимли бўлиб ҳисобланиши керак? Менимча, соғ одамнинг гўзал ҳаётини манзара қилиб кўрсатиш лозим. У билан бирга гўзал ҳаёт орзусида суҳбат қуриш керак. «Қачон сиз тузалганингизда…» ва «Сизни биз жуда яхши кўрамиз», деган ёқимли сўзлар очқич вазифасини ўтайди.

      Агар одам жарроҳидан бош тортса, унда нима қилиш керак?

      Кўпчилигимизда касал бўлишга шунчаки вақт йўқ. Одамлар юқори нафас йўллари шамоллаши ва бошқа касалликлар билан ҳам ишга боради. Одамлар ўзларини ва атрофдагиларни авайлашни қандай ўрганишлари керак? Касал бўлишга «вақт йўқ», дейиши бу яхши, аммо «Касалликка тупурдим, майли, ўлсам ўламан» дейиш бу жуда ёмон.

      Бундай ҳолларда яширин руҳий азобланиш ҳолати тўғрисида ўйлаш керак. Касални инкор қилиш жуда ёқимсиз ҳодиса. Касал одам метро, автобус ёки трамвайда кетатуриб, атрофдагиларга йўталиши ҳамда аксириши бирдамлик муносабати эмас, балки ўзига ҳам, атрофдагиларга ҳам беписанд муносабатда бўлмоқликдир. Ҳар биримиз ўз хатти-ҳаракатларимиз ва фикр-мулоҳазаларимизга ўзганинг кўзи билан қарашимиз лозим. Шу вақти йўқлик ҳам ҳар қандай кутилаётган касалликларнинг олдини олиш имконини беради. Ўз-ўзига таъсир қилиш орқали барчасини енгиш мумкин бўлади. Дориларнинг вужудга ижобий ёки салбий таъсир қилиши шу шахснинг ўз-ўзини ишонтиришига, ўзига таъсир ўтказишга ҳам боғлиқдир. Шахснинг мизожий хусусиятлари ҳам бундан истисно эмас.

      Агар бемор дори-дармон қабул қилишдан бош тортса нима қилмоқ керак? Агар инсон, мисол учун, қон босимининг зўрайиши билан оғриган бўлса, ҳаким дорилар мажмуасини тавсия қилиш билан бирга, даволаниш унинг яхши ҳаёт кечириш ва узоқ умр кўришига ижобий таъсир қилишини тушунтириши керак.

      Агар одам буни билиб олмаса, унда тақсимланган масъулият қонуни кучга киради: