Абдукарим Усмонхужаев

Энг яхши даво


Скачать книгу

бош ва белда оғриқ қўзғалиши, уйқунинг бузилиши (ухлаш қийинлиги ёки жуда эрта уйқу қочиш) ва шунга ўхшаш ҳолларда саломатликка эътиборни қаратиш лозимлиги ва ҳатто зарурлигига эҳтиёж сезилади. Бунинг учун, энг аввало шу асабий тарангликка сабаб бўладиган ҳолларни йўқотиш зарур: зарур бўлса, ишни, иш жойини ўзгартириб, ўрганиб қолинган одатларни, ҳаёт урфини ислоҳ қилиш ва ёқимсиз ҳоллардан қутулиш йўлларини топинг. Агар бунинг иложи бўлмаса, унда шу вазиятларга бўлган муносабатни оширувчи бир қатор кураш усуллари мавжуд, булар: бадантарбия билан шуғулланиш, нафас олиш машқлари, йога машқлари, аутотренинг, ходими (массаж) ва бошқалардир. Иродаси кучли инсонлар асабий тарангликка кам учрайдилар ёки бардош берадилар.

      Яна қўшимча равишда, бир қанча дори-дармонлар ҳам мавжуд, улар асосан ўсимликлардан олинган дорилар бўлиб, асабни тинчлантиради, хавотирлик, қўрқув ва асабийлашиш туйғуларига барҳам беради. Аммо ҳар қандай зарарсиз ҳисобланган дорини ҳам ҳаким тавсияси асосида қўллаган маъқул.

      Даволанишнинг қай бир усулидан фойдаланманг, қандай дори-дармонларни қўлламанг, ҳаётнинг ҳар бир зарбасига, ҳар бир кўнгилсизликларига донишмандона муносабатда бўлинг, ҳар бир тўсиқдан ўзингизга даҳшатли фожеани тасаввур қилманг, бу дунёда яхши нарса ҳам, ёмон нарса ҳам учрайди, аммо ҳамма нарса ўткинчидир, ҳаммаси ўтиб кетади.

       Асаб торлари таранглашганда… Кўнгли нотинч, асаби бузуқ одам овқат еганда ҳамма кўнгилсиз ҳодисаларни унутиб юбориши керак, акс ҳолда, у овқатни эмас, балки овқат уни ейди. Меъда ярасининг сабаби ейилган овқат эмас, балки шу овқатнинг «одамни ейиши» бўлади.

      Агар беморлар юракларини ўртаб ётган ғам-кулфатни бутунлай унутиб юборсалар, ўз дардларидан дори-дармонсиз ҳам қутулган бўлардилар. Ҳолбуки, психосоматик касалликлар миқдори борган сари ошиб бормоқда. Одамлар касал бўлганлари заҳоти ҳакимга бориб, дори-дармонлар қабул қиладилар ёки экстрасенсларга югурадилар. Ваҳоланки, ўз дардларига ўзлари ҳам даво топа олишлари мумкинлиги хаёлларига ҳам келмайди. Ахир, ҳамма касалликлар сабаби аввало ўзимизда, ўзимизнинг асабларимиз ва кайфиятларимизга боғлиқ бўлади.

      Ҳиссиётли таранглик мушакларга тарқалади ва бош оғриғи, остеохондроз, артрозларни келтириб чиқаради. Кўз ёшлари билан қўшилиб чиқиб кетмаган кулфат диққинафасликка олиб боради. Доимий ғазабланиб, аччиқланиб юриш меъдага таъсир қилади, хавф-хатар юрак уриши маромини бузади, кўнгилга ёқмайдиган одамлар билан доимий муомалада бўлишга мажбурлик сурункали бурун битишига олиб келади, ўз кўнглидаги ишларни қилиш имконияти йўқлиги онкологик касалликларга олиб келади. Меҳр-муҳаббатга, эркаланишларга ташна бўлган кўнгил ўз ниятига етолмаса, аламлар терида намоён бўлади.

      Бунақа руҳий ва жисмоний азоблардан қутулишнинг бир йўли бор, бу—кўнгилсиз ҳодисаларни умуман эсдан чиқариб юбориш ва ижобий ҳодисаларни эслаб юришдан иборатдир. Аммо буни айтиш осон, амалда бажариш анча қийин кечади. Ҳозирги вақтда