Абдукарим Усмонхужаев

Энг яхши даво


Скачать книгу

тавсия қилган дори-дармонларни қабул қилишни бошлайсиз. Қалб туғёнини, вужудингиз фарёдини дорилар билан бўғиб ташлайсиз ёки бўғиб ташламоқчи бўласиз. Ҳакимлар фақат дори ёзиб беради. Шу дорилар балки ичингиздан тошиб келаётган ҳайқириқни бўғди ҳам дейлик. Аммо бу вақтинчага, то навбатдаги асабий тарангликкача давом этади. Асаб тарангликлари оша боргани сари, вужудда заиф жойлар ва аъзолар ҳам кўпая боради. Асабий тарангликлар Сизнинг эсингиздан чиқиб кетган бўлса ҳам, танангиз уни «унутмайди», у ҳар қандай сабаб ва баҳона топилишини кутади, холос. Баҳона топилди дегунча, асабий тарангликлардан қутулиб қолишга ҳаракат қилади. Бу вулқон отилишига ўхшаб кетади. Бундан қутулишнинг энг яхши ва осон йўли—унга қарши курашиш бўлади. Тезда кураш бошланмас экан, асабий тарангликлар одамнинг иродасини букади, ҳаёт гўзаллигини сезишдан маҳрум қилади, аъзоларини бирин-кетин ишдан чиқариб, бутун вужудни ўзига қул қилиб қўяди.

       Қалб туғён урганда… Ҳис-ҳаяжонга тушган одамнинг ички муҳитида ҳақиқий нейроэндокрин бўрони юз бермоқда: асаб системасининг қўриқчиси бўлган гипоталамус гипофизга биокимёвий аломат—кортиколиберин гормонини юборади, бу билан уни кучли равишда адренокортикотроп гормонларини (АКТГ) ишлаб чиқаришга мажбур қилади. АКТГ қон билан биргаликда буйракусти бези пўстлоғига келиб тушади ва у ерда, вужудни асабий тарангликлардан ҳимоя қилувчи кортикостероидларнинг пайдо бўлишини рағбатлантиради. Айни пайтда буйракусти безларининг мия моддаларида «хавф-хатар гормонлари»—адреналин ва норадреналин зўр бериб ишлаб чиқарилади. Улар бизни қарши ҳаракат қилишга чоғлантиради —ё ҳужумга ўтилади ёки қочиб қолинади, яъни уларнинг таъсири остида юрак тез-тез ура бошлайди, мушак тонуси ва қонда қанд миқдори ошади, қон томирлари тораяди, қонни қуюқлаштиради ва унинг ивиш хусусияти (томирда қоннинг қуюқлашиши хусусияти)ни оширади, агар ғаним бизни жароҳатлантирса, қоннинг ивиши кўп қон йўқотишдан сақлайди.

      Бу жараёнларнинг артерия қон томирлари босимини кескин кўтариб юбориш вазияти унчалик муҳим эмас. Агар биз ҳамма баҳсларни куч ишлатиш орқали ҳал қилсак, унда мушаклардаги жисмоний фаоллик оқибатида сут кислотаси ҳосил бўлади. Бу кислота қон томирларини кенгайтиради, натижада вужуд қон босимининг зўрайишидан сақланиб қолади ва юракка юк камроқ тушади.

      Ҳозирги замон одамларининг бахтсизлигими ёки шўрими шундаки, улар «ҳаракатсиз стресс»ни бошидан кечиришга маҳкум. Баҳсларни ҳадеб мушт ёрдамида ҳал қилавериш ҳозирги замон одамига хос эмас. Ҳолбуки, табиатнинг ўзи шундай жиддий вазиятда вужуднинг хатарли ҳоллардан ҳимоя қилинишини кўзда тутиб, ундан халос бўлишга имкон яратиб берган. Муштлашув ёрдамида муаммоларни ҳал қилиб қўяқолиш вужудда юз берган издан чиқишларда, уни изга солишга ёрдам беради. Аммо бу сўзларни ҳар бир баҳсли ҳолларда муштларни ишга солиб, қўл жангига ўтишга даъват қилинаяпти, деб тушунилмасин. Биз бошқача йўл тутамиз.

      Ўткир асабий таранглик