билан Саидни ушланглар!
Тўданинг уч йигити йўлга чиқди.
Султонхон кетгач, Ризо ўйланиб қолди. Бу ишининг оқибати яхшиликка олиб бормаслигига ақли етди. «Аёл ҳамма гапни Мирхолдорга айтади. У қасоскор одам. Ўч олмагунча тинчимайди. Пайт пойлайди. Кутилмаганда шундай зарба беради-ки, бу зарбага унча-мунча одам чидамайди».
Ризо Мирходдорнинг ғазабидан қутулиш учун баҳона изларди. Бугун бўлмаса эртага, албатта, одамлари келишади. Бу ишда қўли йўқлигига уларни ишонтириш учун важ-карсон зарур. Қутулишнинг йўли Саидни тутиб бериш. Ахир Султонхонни қайси вагонда, нечанчи хонада келаётганини у айтмаганида, Ризо қаердан биларди? Мана шу фикр Ризони хатар ботқоғидан қутқариши мумкин эди. У Саидни кўздан қочирмаслик мақсадида шаҳардаги уйларидан бирини унинг ихтиёрига топширди.
– Айшингни суриб яшайвер, йигит! Бу ерда сенга ҳеч ким ҳалақит бермайди. Одамларим хабар олиб туришади, – деди калитни унинг қўлига топширар экан.
Ризонинг ниятидан бехабар бўлган Саид бу илтифотни ўзига кўрсатилган меҳрибонлик ўрнида қабул қилди. Аслида уни шаҳарда қолишга тоқати йўқ эди.
Ризонинг ўйлаганлари ҳақиқат бўлиб чиқди. Икки кун ўтиб, Мирхолдорнинг «учар»лари келишди.
– Хўжайин сиздан қаттиқ хафа, одамимизни йигитларингиз тўсишибди.
– Тепамда Худо турибди, мен бу ишлардан бехабарман, – ўзини гўлликка солиб қасам ичди Ризо. – Султонхонни шу ерда кўрганим чин. Аммо уни тутиб келишда менинг қўлим йўқ. Мирхолдор ўн йиллик қадрдоним. Унга хиёнат қилишга, одамларини ранжитишга ҳаддим сиғармиди?
– Одамларимизнинг хабар беришича, Султонхонни айнан сизнинг йигитларингиз поезддан тушириб қолганмиш.
– Ким айтган бўлсаям, бекорларнинг бештасини айтибди, одамларим менинг рухсатимсиз иш қилишга журъат этишолмайди.
Мирхолдорнинг одамлари бир-бирлари билан кўз уруштириб олишди.
– Йигитларимиз хўжайинга ёлғон гапларни етказишмайди.
Ризо бетоқатланди.
– Одамингиз йигитлардан бирортасининг исмини, афти-башарасини эслаб қолибдими? Ҳозироқ тутиб келтириб, олдингизда терисини шилиб оламан!
– Афсуски, уларнинг исми бизга номаълум. Султонхон қайтганидан кейин, албатта, буни аниқлаймиз… Лекин Мирхолдорнинг сиздан ранжишининг бошқа сабаби бор.
– Хўш? – бетоқатланди Ризо.
– Саид паноҳингизда экан. Агар сиз бошлигимизга дўст бўлсангиз, уни қўлимизга топширинг! Шунда хўжайин сиздан миннатдор бўлади.
– Йўқ, уни ўзим жазолайман, – деди меҳмонларга қарата. – Дўстимга қилган хиёнати учун оёғидан осаман!
Ризо ёлғон гапиришдан уялмади. Гоҳ бақириб, гоҳ асабийлашиб, меҳмонларнинг ишончини қозонишга мушарраф бўлди.
– Хўжайинга садоқатингизнинг кучлилигини билдик, – деди «учар»лардан бири. – Лекин Саидни бизга беринг! Хўжайин уни ўзлари жазоламасалар, юракларининг хумори босилмайди!
– Қадрдонимга ўша исқирт керак экан, марҳамат, ҳозироқ олиб кетишларинг мумкин. Аммо Мирхолдордек одамни алдаб юрган бу товламачи мен ҳақимда бўлар-бўлмас гапларни айтиб, ўртамиздаги биродар�