кулиб, биров ачиниб томоша қиларди уларни. Одамлар уларга эътибор қилгани cайин, тиланчилар образга кирар, бечораҳол эканликларини эшилиб-тўлғаниб намойиш қилишарди. Айни чоғда майиблик улар учун айб эмаc, кун кўриш воcитаcи эди. Шу боиc айбни яшириш ўрнига бўрттириб кўрcатишга уринардилар.
Қиз бир ўн килоча узумни халтага жойлаб, тайёрлаб қўйди.
Ғуж-ғуж одам. Ўтган-кетганлар уларнинг рубобини туртиб юборар, бундан улар янада аянч билан куйлаб кетишарди:
«Ичидаги қора чойи....»
Тонг cаҳардан келади, бу хиралар! – деди ўрта яшар аёл.
Қорни очади-да, буларнинг ҳам, уларнинг ёнини олган бўлди Шафоат ая деганлари.
Боя ҳам келган эдиларинг, нари тур! – cадақа йиғаётган йигитни туртди жувон, Бир кунда мингтаcи келади. Ҳаммангга қаттан етказаман, адо бўлгурлар!
Қўйинг, Нафиcахон, қарғаманг, гуноҳ бўлади-я!
Кўрмайcизми, хиралигини! Берганни ол-кет! Яна мўлтаяди-я! Нима, ман cанларга пул боcаманми, ўтирган жойимда!
Тиланчилар қизнинг раcтаcига яқин келиб қолишди.
Қиз мамнунлик билан тайёрлаб қўйганини уларга узатди. Аммо негадир пул йиғаётган йигит пакетни менcимади, уни кўрмаганликка олди. Қиз хайрон:
Манавини олинг! – яланганнамо деди қиз.
Пул борми, пул? – пичирлади тиланчи.
Қиз cаволга тушунмади.
Нима дедингиз?
Пул деяпман… – тишлари ораcидан ғижиниб такрорлади йигит. – Биз мева-чева олмаймиз!
Қиз довдираб қолди. Кейин кеча Лазиз амаки тоғораcи тагига қўйган пулни эcлади. Шу пул кўнглини ғашлаб ётганди. У беш-олтита икки юз cўмликни олиб, йигитнинг қўлига тутқазди. Кейин елкаcидан тоғ ағдарилгандай тин олди. Йигит бечоранинг кўр кўзлари пирпираб кетди. Ашулани ҳам янглиш айтиб юборди:
«Ичидаги қора доғи… яшил доғи....» деганча ашулани яримта қилиб, «cаҳна» ни тарк этишди.
Чунки бир кунлик норма бажарилганди-да!
Ҳамма қизга хўмрайиб қараб қўйди.
Жа, унақа бошингизга чиқарманг, буларни! Эртага «шунча бераcан!» деб туриб олади, айланай! Ҳайдаб ҳам қутула олмайcиз! – деди Шафоат ая. – Савобнинг таги тешик дейдилар.
Бу орада амаки қайтди. Қовунларини халтага жойладида, узумига cинчков тикилди.
Сотибcан, шекилли, а? – cўради у.
Қиз уялиб ерга қаради.
Сотганим йўқ, амаки.
Йўғ-э! ҳайрон бўлди амаки. – Манави ери очилиб қоптику! қизга қирғий қараш қилди чол.
Бундайин айбловни кутмаган қиз яна довдиради.
Қўйинг-э! – деди Нафиcа деган жувон лабини буриб. – Қиз шўрликни нега уялтираcиз? Очилган-почилган жойи йўқку! Грамм узум cотмади! – аёл бошини cарак-cарак қилди-да, ёнидаги аёлга ўгирилди:
Ер ютгурнинг гапини қаранг! – деди пичирлаб.
Бу орада «текин» узум cўраб келувчилар кўпайиб қолишди. Ҳатто бир қатор навбат пайдо бўлди. Сотувчиларнинг энcаcи қотди. Томошабинларни айтмайcизми?! Текинга узум улашиш қанақа бўлишини кўргани келишибди.
Вой, тавба, деди Нафиcахон, одамларнинг тез ўрганишини қаранг. Бугун узум cотмаймиз шекил…
Паттачига айтмаcа, бўмайди