Сабохат Бозорова

Оилада севги суҳбатлари


Скачать книгу

йўлни ҳам яратгандир. Бу инсонни Ҳаққа элтувчи ҳидоят йўлидир. Йўлнинг тўғриси олиб борган манзилидан маълум бўлади. Шунинг учун йўлдан ташвишланган унинг ниҳоясига боқсин.

      Тўғрироғи, ақлли одам йўлнинг охирига бормай сергак тортади, қаёққа кетаётганини билади. «Пайшанбанинг қандай бўлиши чоршанбадан маълум», ҳикмати бежизга айтилмаган. Яна ҳам тўғрироқ ифода изласак, йўл босадиган одам йўловчи, йўл эса жойида тураверади.

      «Амаки, бу йўл қаерга олиб боради?», деб сўраган йигитга тажрибали отахон шундай жавоб берган экан: «Бўтам, 40 йилдан буён шу ерда яшайман. Бу йўлнинг бирор жойга кетганини кўрмаганман». Йўлни инсон босиб ўтади. Тафаккури, эътиқоди, маданият ва анъаналари етовида йўл босиш лозим бўлган йўловчи йўлдан адашса, айб кимда? Йўлдами, йўловчидами?

      «Мен йўқотдим йўлимни, йўлларнинг гуноҳи не?» деб айбига иқрор бўлаётган шоирнинг ҳақлигига тан бермай илож йўқ.

* * *

      Бу дунёдаги ҳақсизлик ҳеч кимга наф келтирмайди. Агар бу ерда ҳисоби сўралмаса, аниқроғи, сўралмаётгандек кўринса, вазият янада таҳликалидир.

      Сут сотиб бойиган бир киши денгиз саёҳатига чиқибди. Тўпланган олтинлари ҳам ёнида экан, албатта. Палубага чиқибди-ю, тинчгина жой топиб, олтинларини қайта санаб чиқибди, кўнгли равшан тортибди… Айни шу пайтда бир маймун тилла тангалар жойланган ҳамённи олибди-ю чаққонлик билан устунга тирмашибди.

      Бадавлат киши жон ҳолатда бақирибди. Одамлар тўпланибди. Кема масъуллари ҳамённи олиш мақсадида маймунга анчагина «илтифот» кўрса-тибдилар. Аммо наф бўлмабди. Устунга чиқмоқчи бўлишибди… Маймун ҳамённи денгизга ташламоқчи бўлибди. «Ҳамённи тушириб юбормасин» деб устунга чиқиш фикридан воз кечибдилар. Маймунга яхши кўрган нарсаларини берибдилар, натижа бўлмабди. Барча йўловчиларнинг кўзлари маймунда экан… Сутфурушнинг аҳволи оғирлашибди. Шу пайт маймун битта тилла тангани денгизга отибди… Иккинчисини палубага… Сутфуруш дарҳол тиллани олибди, аммо хаёли устунга тирмашган маймунда эмиш. Маймун учинчи тиллани денгизга, тўртинчисини кемага ташлабди… Шу ҳол давом этаверибди: бир денгизга, бир палубага… Одамлар: «Маймунни уриб, тиллаларни олайлик», дебдилар. Сутфуруш рози бўлмабди. «Ҳеч бўлмаса ярмини палубага отади, қолган ярмини йўқотишга розиман», дебди. Кишилар сутфурушнинг бу қарорини тушуна олмай, сабабини сўрабдилар. Жавоб ҳаммани лол қолдирибди: «Мен бу тиллаларни сут сотиб тўплаганман. Фақат сутга тенг миқдорда сув қўшардим. Сувдан орттирганларим сувга, сутдан орттирганларим менга насиб бўлаяпти…»

      Етарлича эътибор бўлсайди!

      Америкада электр стулда ўлдиришга ҳукм қилинган жиноятчига сўнгги сўз ҳуқуқини берганларида, у атрофдаги сураткашлар, журналистлар, қамоқхона маъмурига бирма-бир қараб чиққанидан сўнг изтиробли овозда шундай деди: «Агар болалигимда менга ҳозиргидай эътибор берилганида эди, бугун ажал стулида ўтирмаган бўлардим».

      Онам, барча оналар каби, уйдан олисда бўлганимда қаттиқ ташвишланар, ҳар бир мактубимни, қўнғироқларимни илҳақлик билан кутар эди. Унга тасалли бериш учун: «Ташвишланманг