очиб, қизил муқовали гувоҳномасини кўрсатди ва:
– Айтинг, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилотидан Ҳуснигул Ҳасанова келибди, деб…
Ғоз турган милиция ходими беихтиёр бир зум каловланиб қолди. Аёлнинг гувоҳномасини олишни ҳам, олмасликни ҳам билолмасди. Одатда, милиция ходими ҳар қандай вазиятда ҳужжат сўрар, кўрсатилган ҳужжатни шошилмай кўриб чиқарди. Бироқ, бу гал негадир юраги дов бермади.
– Ўзингиз чиқаверасизми ё хабар берайми? – деб сўради ёшгина милиционер йигит.
– Албатта, телефонда хабар берасиз. Сўнг чиқаман, – деб жавоб қайтарди Ҳуснигул жиддият билан.
Милиционер йигит сим қоқиб, юқорига хабар берди. Чамаси, чиқаверсин дейишдими, ниҳоят, йигит қўлидаги телефон гўшагини жойига қўйиб:
– Чиқавераркансиз, – деди.
Ҳуснигул Ҳасанова бинонинг иккинчи қаватига чиқиб, «Қабулхона» деб ёзилган эшикка рўбарў бўлди. У дадиллик билан эшикни очди. Қабулхона иссиққина, шинамгина ҳам эди. Стол ортида тик турган бўйи баланд, кўҳликкина жувон жилмайиб, уни кутиб олди.
– Ҳуснигул опа Ҳасановамисиз? – деб сўради. Ҳа, деган жавобни олгач: – Ичкарида сизни Одил Ҳотамович кутишмоқда, – деб, ғўдайиб турган Ҳуснигулнинг ёнидан ўтиб, эшикни тавозе билан очди. – Марҳамат…
Ҳуснигул жувонга яна бир сидра қаради-да, ичкарига йўналди. Ўша лаҳзаларда икки аёлнинг хаёлидан нелар ўтгани ёлғиз Яратгангаю ўзларигагина аён эди.
Кўча бироз иссиқ ҳам эмас, совуқ ҳам эмаслиги учунми, Одил Ҳотамовичнинг хонаси Ҳуснигулга анчагина салқиндек туюлди. Ичкарига қадам босиб кириши билан аёл юзларида жилмайиш пайдо қилиб, оғзининг ўнг томонини сал лаблари билан қимтиб, кулимсиётгандек тус берган эди.
Аллақачон ўрнидан туриб, қандайдир инсон ҳуқуқларини ҳимоя қиладиган ташкилотнинг вакилини кутиб олишга шайланган Одил Ҳотамович ҳам юзларида жилмайиш билан Ҳуснигулга қўл узатди:
– Яхши етиб келдингизми, Ҳуснигул опа? Қийналмадингизми?
– Йўғ-е, қийналиб нима. Шундоқ идорангизни олдидан ўтиб кетаётгандим, сиз билан кўришиб кетай деб кирдим. Биласиз, бизни иш кўп. Ҳали у ерда, ҳали бу ерда, гоҳ прокурор, гоҳ суд, гоҳо мелиса бошлиғи билан иш юзасидан тортишиб-талашиб турамиз. Чунки, замон нозиклашиб, одамларимизнинг ҳуқуқлари кетмакет топталяпти. Аризалар кўп. Бир оёғим Тошкентда. Кеча Президент девонидан келдим. Гапга қулоқ солмайдиган маҳаллий раҳбарларимизнинг танобини торттириб қўйдим… – Ҳуснигул тинимсиз гапириб, рўпарасида хўшшайиб, анқайиб турган «Савдогар банк» бошқарувчисини гап билан бўлса-да, пулемёт ўқига тутгандек бир зумда довдиратиб қўйди.
Одил Ҳотамович креслосига ўтираркан, минг хаёл калласига кириб, минг хаёл чиқиб кетди чоғи. Чунки, у орқаворотдан Ҳуснигул Ҳасанова тўғрисида эшитгани бор эди. Қаердадир, қайсидир ташкилотми-ей, заводмией бошлиқларини роса олиб бориб, олиб келганини.
Одил Ҳотамович гангиб-гарангсиб қолган эди. Нима деярини билмас, гапини маъқулласинми, жуда тўғри гапиряпсиз,