Хусанбой Каримов

Бўрилар изидан


Скачать книгу

пишириб ейди, хоҳласа хомича… Энг муҳими, унинг иши битади… Ҳали шундай ишларни қиладики, Одил Ҳотамович деганининг иккиуч минг долларини ҳам олади, қолмишига ҳов районда ташкил этган фермер хўжалиги учун 25 миллион сўм кредит пулини фоизсиз, кафолатсиз ҳам олади. Ундан кейин банкнинг бу пулларини хоҳласа тўлайди, хоҳламаса йўқ. Яна бир марта бошқарувчи устидан тўплаган далил ва рақамлари билан ташланса борми, пировардида кредит пулларини тўлашни ҳам Одил Ҳотамовичнинг бўйнига илиб қўйса ажаб эмас.

      Бунақа ишлар унга чўт эмас. Мана, яқинда банклардан бирининг бошқарувчиси Ҳуснигулнинг тажовузу найрангларига чидолмай, ўзини осиб қутилди.

      Ҳуснигул Ҳасанова мана шуларни чўтлаб, ўзида йўқ мамнун эди.

      Эртаси куни у яшайдиган кўп қаватли хонадондаги қизил телефон кутилмаганда, кечки пайт қаттиқ жиринглаб қолди.

      Ҳуснигул гўшакни қўлига олди.

      – Алло, алло, Ҳуснигулмисиз? – деди у томондан таниш бир овоз.

      – Кимсиз? – деб сўради чийилдоқ овозда Ҳуснигул.

      – Мен, Одил Ҳотамовичман, яхшимисиз?

      – Яхши. Хўш, хизмат?

      – Уйингиз қаердалигини айтинг, хизмат машинамни юбораман. Сизни меҳмон қилмоқчиман, майлими?

      – Вой, мунча яхши! Ёзинг бўлмаса…

      Одил Ҳотамович ваъдасида туриб, айтилган манзилга хизмат автомашинасини юборди. Ясан-тусанни жойига қўйган Ҳуснигул Ҳасанова саллона-саллона юриб, оқ «Волга»га қўни-қўшниларининг кўз олдида ўтирдикетди.

      Қиргулидаги бир хонали, аммо барча қулайликлари муҳайё қилинган хонадонда Одил Ҳотамович Ҳуснигул Ҳасановани кутиб ўтирарди. Чунки, Одил Ҳотамович ҳам анойилардан эмас, Ҳуснигул Ҳасанова ўша куни хонасидан чиқиб кетиши биланоқ, у ҳақда таниш-билишларидан барча маълумотларни йиғиб улгурган ва охирида ягона бир хулосага келиб ҳам қўйган эди.

      Қарангки, унинг хулосаси бўйича: Ҳуснигул Ҳасанова асли ўрта махсус маълумотли, план-иқтисод техникумини битирган эрсиз бир аёл. Эридан орттирган, бўйи етиб қолаёзган қизи билан яшаса-да, аммо сўнгги вақтларда оилали бир ҳайдовчи кишини йўлдан уриб, шаръий никоҳ билан яшаб юрибди. Яхшигина ичади, маишатпараст. Мана шуниси кўнгилдагидек иш бўлиб чиқди. Қани, бир келсин-чи, дастурхон тўла ноз-неъмат… Ичишади, керак бўлса, музика қўйиб рақсларга тушишади ва тўшакда ҳам бир синаб кўради.

      Ниҳоят, ҳайдовчи етовида Ҳуснигул хонага кириб келди. Унгача дадиллик учун икки пиёла ароқдан си мириб олган Одил Ҳотамович Ҳуснигулни худди олдин учрашиб юрган энг яқин кишисидек икки юзидан ўпиб сўрашди. Айниқса, Одил Ҳотамовичнинг шу иши Ҳуснигулга ҳам ёқиб кетди. У хурсандлигидан чапак чалиб юборди… Ўтиришди. Аввалига танишганлари учун Ҳуснигулга конъяк, Одил Ҳотамович ўзига ароқ қуйиб, оқ қилворишди. Ҳил-ҳил пишган қўй гўшти жуда мазали экан, Одил Ҳотамович нуқул: «Олинг, олинг» деб, товоқдаги гўштларни унга томон сураверди.

      – Вой, менда бор-ку, Одилжон ака, – деб нозлана бошлади ичилган конъякнинг таъсирида сал қизишиб олган Ҳуснигул.

      Пиёлалар тўртинчи бор қўлга олинганида, Одил Ҳотамович