Шерхон Кораев

Авлиёлар авлиёси


Скачать книгу

фаришта билан учрашуви “қўл етмайдиган” ёки хаёлий ҳодиса эмас, балки тасаввуфдаги “кашф”нинг намоён бўлишидир.

      Навоийшунос Ботирхон Акрам Навоийнинг илоҳий олам вакили билан кечган учрашувлари ҳақида жумладан шундай дейди: ”…Шоир-мутафаккир санъатхонаси, унинг хос “ҳужра”сида, Тангри илоҳий марҳамати-ла Қалам ва аҳли қалам илҳомчиси – Руҳул қудс йўллаган элчи, ғойиб суврат, руҳий сийрат соҳибаси – фаришта на хушки, ўша мўъжизакор илҳомий мулоқот асносида гўё атайлаб, йўқ, қалб амри-ла тун оромини тарк этган мислсиз заҳматкаш шоир ҳузурида “кулиб” пайдо бўлади:

      Дедиким: Эй, улусда нодири фард,

      Бўлмасун хотиринг алампарвард…

      Ўзни меҳнатқа солғон эмишсан,

      Булъажаб ғамға қолғон эмишсан…

      Бу не андешаи хато бўлғай?

      Сену мундоғ хато раво бўлғай?

      Бунингдай “фаррухсириш” – малоиксифат ҳамдарду ҳамрозлик сўровлари, айни яратиш дардига малҳам, шоёндилхоҳ сўзлари шоир қаҳрамонининг баъзан иштибоҳлинавмид, “хотири алампарвард” кайфиятини кўтариб, умидбахшлик туҳфа этиб, ҳатто шоир қурбига ғойибдан қувват бериб, ўзига ишончини зиёда қилади:

      Толеъи саъд ёрлиқ қилди,

      Қаламим –дурнисорлиқ қилди…

      Иқбол фариштасининг муборак илтифоти- ғойибона мадади билан улуғ шоир руҳиятида шундай мўъжиза – илҳомий ҳолат пайдо бўладики, кутилмаган тарзда янгидан-янги “Сўз гуҳари” намуналари яратилиши гўё азалий хилқатнинг ҳар субҳидам нисор этадиган инъомидай, оддий ҳодисалардай туюлади”.

      Ғойибдан келган бу фариштанинг Навоий ҳузурига ташрифи “фалак кўрмаган нодир” – комил инсон –авлиёлар авлиёсининг юксак мартабасидан далолатдир. Шайх Азизиддин Насафий комиллик ҳақида жумладан шундай деди: ”…Кимки уруж ва нузул доирасини тугатган бўлса, у кичик оламни тугатган бўлади ва инсонийлик мақоми ниҳоясига етган бўлади ва у комил бўлади. Ва ҳар кимки кичик оламни тугатса, улуғ оламда Худонинг нойиби ва халифаси бўлди. Энди унинг иши (вазифаси) бошқалар ишини охирига етказишдир. Ҳар кимки кичик оламнинг (мартабаларини) тамом қилмаган бўлса, у улуғ оламда Худонинг нойиби ва халифаси бўлолмайди.У бу оламда пешво бўламан деб ҳар қанча тиришмасин, бунга эришмайди. …Комил инсон оламнинг сирридир ва олам қутбидир”.

      Миллат ва диннинг низоми, порсо (парҳезкор) Навоий Худонинг нойиби ва халифаси даражасига етган эдики, ”мавжудот ичра комил инсондан кўра улуғроқ ва донороқ кимса йўқ, чунки мавжудотнинг энг пастидан энг аълосигача бўлган мартабалар комил инсон мартабаларидир, комил инсон мавжудот хулосаси ва қаймоғидир ва малоикалар улуғидан кичигигача ва арши курси ва самовот ва юлдузлар – ҳаммаси комил инсон ходимларидирлар ва ҳамиша комил инсон теграсини тавоф этадилар ва комил инсон ишларини тартиб билан бажариб турадилар” (Н.Комилов. “Тасаввуф”. Т. “Ёзувчи”. 1996 й. 149-б). Демак, бундан шундай хулоса қилиш мумкинки, комил инсон – Навоий ҳузурига фариштанинг ташрифидан ажабланмаса ҳам бўлади. Сизу бизга ғайриоддий, аммо комил инсонлар – азиз авлиёлар