мумкин. Космосда тахминан Цельсий бўйича -270 даража совуқлик бўлиб, Аллоҳнинг қудрати билан осмон Ерни муз қоплаб олишидан ҳам сақлайди. Шу билан бирга иссиқликни ўзида сақлаб туриб, Ер юзига иссиқлик таратади. Шу билан бирга кундузлари ва кечаси ҳаво даражаси бирдан тушиб ёки кўтарилиб кетмаслигининг меъёрини таъминлаб туради. Осмоннинг бу хилдаги вазифаси ҳайратланарли даражада мўъжиза эмасми?
Сувнинг нафақат мўъжизавий аҳамиятига, унинг кўринишига ҳам бир боқинг: Инсон ҳам, ҳайвонлар, ўсимликлар ҳам сувсиз яшай олмаслигини ҳамма билади. “Аллоҳ барча жониворни сувдан яратди” (Нур сураси,45-оят). Сувсиз Ер юзида ҳаёт йўқ. Нафақат инсонларни, жонли ҳаётни, балки Ерни тозалигини таъминлаб турадиган, барча ифлосликлардан, чиркинлардан тозалайдиган ҳам Сув! Ердаги ҳаётнинг тириклигини таъминлаб турадиган Сув қандай қилиб яратилган экан? Сувнинг нафақат пайдо бўлиши, балки борлиги, ҳаёт учун муҳим эканлигининг ўзи мўъжиза эмасми? Битта сувнинг яратилиши ва у миллион-миллион йиллар давомида тириклик манбаи бўлиб келаётганлигининг ўзи мўъжиза эмасми? Бу ҳақда чуқурроқ ўйлаб кўринг… Бутун Ер юзини тўртдан уч қисмини ташкил этган денгиз, океанларни, уларни бир-бири билан туташганини кўринг: океаннинг чексизлигига ҳайратингиз келади. Буларнинг “муаллифи” ким? Қандай қудрат билан яратилган экан? Денгиз, океан тубидаги ҳаёт-чи? Ер устидаги каби у ерда ҳам турли хил жонзотлар, ўсимликлар мавжуд. Ҳатто вулқонлар, зилзилаларнинг денгиз тубида бўлиши ҳам ҳайратланарли. Ердаги ҳаёт-чи? Осмондан қор, ёмғирларнинг ёғиши, чақмоқ чақиши, момақалдироқлар бўлиши ва булар фаслларга қараб юзага келиши ҳам ажабланарли ҳол эмасми? Турли хил дарахт, ўсимликлар, уларнинг ўсиш жараёни-чи? Уларнинг тупроқдан униб чиқишининг ўзи мўъжиза эмасми? Барг ёзиши, гуллаши, мева ҳосил қилиши ва бу жараён ҳар йили такрорланавериши мўъжиза эмасми? Турли хил ҳайвонотлар, жонзотлар, уларнинг яшаш тарзи, ва ниҳоят Инсоннинг яралиши ҳақида ҳам бир ўйлаб кўринг: Биз ҳаммамиз бу дунёга чақалоқ ҳолимизда келамиз. Вақт ўтиши мобайнида секин-аста катта бўла бошлаймиз, аввал эмаклаймиз, кейин юришни бошлаймиз, секин-аста гапиришни ўрганамиз. Бари-бари мўъжиза!
Вақт ўтиши мобайнида инсон бу дунёга келиб, то бу дунёни тарк қилгунича маълум бир яшаш жарёнини бошидан ўтказади. Ўйлаб кўринг: бу дунёда Инсоннинг яралиши ва яшашининг ўзи фавқулодда мўъжиза. Кўз қандай яралгангки, биз ана шу кўзларимиз билан атрофимизни кўра оламиз?! Бош чаноғимиз ичидаги мия қандай яралганки, кўзимиз билан кўрган нарсани мия орқали идрок қила оламиз? Ахир инсон идроксиз қуруқ жасаднинг ўзи бўлиб қолади-ку?! Қулоқ қандай қилиб бизга товушларни етказиб беради? Агар қулоғимиз бўлмаганида биз товуш нима эканлигини билмаган бўлар эдик. Битта қулоқнинг ўзи мўъжиза эмасми? Кўзимиз кўрмаганида ёруғлик нима эканлигини билмас эдик, атроф-оламни кўрмас эдик. Кўз яратилишининг ўзи мўъжиза эмасми? Кўзсиз ўзингизни бир тасаввур қилинг; Тилсиз ҳам ўзингизни бир тасаввур қилиб кўринг. Бизнинг кўз билан кўриб, қулоқ