яратди ва бунинг сирини тушунишда идрокни ожиз этди. Кўкни кун ва тун билан ярқиратиб, уни қуёш ва юлдузлар билан безади. Унда ой гўё осмон тирноғига ўхшаш бўлиб, янги ой эса ўша тирноқдан олинган бир бўлакни эслатади. Осмонни бетиним ҳаракат қилишга бўйсундирди, Ерни эса унинг бўшлиғида турғун қилди, Ер юзини ёмғир билан ювди, натижада чанг ва чирклар ундан тозаланди. Қуруқликни (Ерни) денгиз юзидаги кемага монанд қилиб яратди; Тоғлардан бу “кема”га унинг мувозанатини сақлаб турадиган лангарлар ясади; Қуёш ўтидан сув қайнаб кетмасин, деган мақсадда денгиз юзига буғлардан парда тортди. Сувда мавжуд бўлган қурт ва қушлар ғамини ейишда адолат оламини кўрсатди. Найсон ёмғирига катта шараф ато этди, унинг эҳсони туфайли садаф ичида гавҳар ҳосил бўлди… Тонг насимини Исо нафасидек эстириб барча жонсиз нарсаларга жон бағишлади… Қуёшни кундузи порлатиб, ойни кечанинг шаъмига айлантирди.... Сувни оловга душман қилиб яратди, шамолни эса тупроққа зид қилди. Яратувчининг Қудрати билан ана шу бир-бирига зид нарса инсон вужудида бир бутун ҳолда бирлашди. Бутун оламни яратишдан мақсад – Инсон бўлиб, барча мавжудот ичида Унинг тенги йўқдир. Инсон кўнглини турли билимлар хазинаси қилди ва бу тилсим ичида Аллоҳ Ўзини яширди. Инсоннинг ажойиб жисми бир махфий сир хазинаси ўлароқ, ўзида ана шу ганж тилсимини сақлайди..”.
Улуғ Алишер Навоий Аллоҳ азза ва жаъалла Оламни қандай яратганлигини ва бу яратишдан мақсад инсон эканлигини мана шундай гўзал сатрларда битади.
Имом Абу Ҳанифа розияллоҳу анҳу даврида ўзларини “ат-таҳрия” деб атаган бир гуруҳ одамлар Оламнинг Яратувчиси йўқлигини исботлашга ва одамларни шунга ишонтиришга уриниб келишган экан.
Улар фикрича дунё ҳамма вақт бўлиб келган, бундан кейин ҳам бўлади ва унинг Яратувчиси йўқ. Одам ўлгандан сўнг бошқа ҳеч қандай ҳаёт бўлмайди. Мана шу гуруҳ имом Абу Ҳанифа розияллоҳу анҳу билан баҳслашмоқчи бўлади. Чунки бу Зот уларнинг ғояларини чиппакка чиқарар эканлар. Бир куни шу одамлар Абу Ҳанифа билан ҳаммани олдида баҳслашмоқчи бўлиб, ўзларининг ғояларини исботламоқчи бўладилар ва бир жойда йиғилишга келишадилар. Ҳамма келган, йиғилган, лекин имом Абу Ҳанифадан дарак йўқ. Шунда одамлар: “Имом баҳслашишдан қўрқди, шунинг учун келмаяпти, бўлди, у ютқазди”, деб гапиришни бошладилар. Имом Ҳанифа бир соатга кечикиб келадилар. Уларнинг бу кечикишларини “ат-таҳрия” гуруҳи одамлари назарида бу одамнинг бизга берадиган ҳеч қандай жавоблари йўқ, деб тушунадилар. Лекин имом Ҳанифа розияллоҳу анҳу ўз кечикишларини сабабини қуйидагича баён қиладилар: “ Мен бу ерга келишим учун дарёдан ўтишим керак эди. Бунинг учун менга қайиқ керак бўлди. Қирғоққа борсам, не ажабки, у ерда қайиқ йўқ экан. Мен қирғоқ четида ўтириб, табиат менга қайиқ яратишини кутиб ўтирдим. Мен бир нечта тахталар оқиб келишини кутдим, тахталар оқиб келганидан сўнг шамол пайдо бўлди, уларни бирлаштирди, кейин уммон тубидан михлар қалқиб чиқиб, тахталарни бир-бирига михлаб қўйди. Ва ниҳоят мен ана шу қайиқда сузиб келдим, шунинг учун ҳам кечикдим”, деб айтади. Бу гаплардан