Юлдузхон Назар

Аслингиздек бўлишга тайёрмисиз?


Скачать книгу

жон кирмаган эди. Одамнинг сабрсизлиги ҳам шундан пайдо бўлган экан. Оёқларига жон кириб бўлгач, Одам алайҳиссалом акса урадилар ва “Алҳамдулиллоҳ” деб айтадилар. Аллоҳ эса бунга жавобан: ярхамука Роббик! Роббинг сенга раҳм қилсин, деб жавоб беради.

      Аллоҳ Одам алайҳиссаломга фаришталар ёнига боришларини айтади. Фаришталар ёнига борганларида Аллоҳ Одам алайҳиссаломга сажда қилаётган фаришталарга “Ассалому алайкум” дегин дейди. Одам алайҳиссаломнинг саломларига фариштлар: “Ваалайкум ассалому ва раҳматуллоҳ!” деб жавоб берадилар. Яъни, “Сенга ҳам тинчлик, саломатлик ва Аллоҳнинг раҳмати бўлсин”, деб жавоб беришади. Аллоҳ Одам алайҳиссаломга: “Бу Сени ва Сенинг авлодларинг саломлашуви бўлади”, деб айтади. Шунинг учун ҳам биз саломлашганимизда фаришталар қўшган “раҳмат” сўзини қўшиб саломлашишимиз даркор экан. Аллоҳ Одам алайҳиссаломга “Бу сенинг авлодларинг саломлашуви” деб айтганида, Одам алайҳиссалом уларнинг авлодлари ким экани ҳақида ҳали билмаган бўладилар ва буни Аллоҳдан сўрайдилар. Шунда Аллоҳ Одам алайҳиссаломнинг умуртқаларидан ( баъзи манбаларда белларидан) Одам алайҳиссаломнинг барча авлодлари руҳларини чиқариб олиб уларга кўрсатади (Молик, ат-Термизий, Абу Довуд. Умар ибн Ҳаттобдан ривоят қилинган). Барча авлод, наслларини, фарзандларини… Биринчи фарзандларидан бошлаб, то охирги Қиёмат кунини кўрадиган фарзандларигача кўрсатган экан. Одам алайҳиссалом кўз ўнгиларида неча минг йиллар давомида Ерда яшайдиган наслларни – Инсонлар руҳини кўрадилар ва Аллоҳдан: Эй Роббим! Булар кимлар? деб сўрайдилар. Аллоҳ: “Булар сенинг зурриётларинг, сенинг авлодинг”,деб жавоб беради. Аллоҳ Одам алайҳиссаломга бу дунёга келадиган ҳар бир авлодининг ким бўлишини, уларнинг исмларини таништиради. Ҳар биримизнинг пешонамизга неча йил умр кўришимиз ёзиб қўйилган эди. Бизнинг исмларимизни, ким бўлишимизни бу дунёга келмасимиздан аввал Одам алайҳиссалом билган эканлар.

      Аллоҳ Одам алайҳиссаломнинг хилқатларига ҳамма бор нарсанинг номларини, нарсаларнинг латиф, нозик томонларини, хусусиятларини – билимларни солган эди. Табиат қонунлари илмини солди, турли хил ҳунарларни, иш қуролларидан фойдаланишни солди ва унинг авлодлари турли хил тилда гапиришлари учун турли хил тилдаги нутқларни солди. Одам яралганидан то шу вақтга қадар ривожланиб келинаётган илм, фан техника, ҳозирги замон техника, электроника тараққиёти, фазога учиш, уни тадқиқ қилиш Одам хилқатига солинган билимлар мевасидир.

      Фаришталар Одамнинг Улуғлигини тан оладилар. Аллоҳ Одамни гўзал суратда яратди. Одам алайҳиссаломнинг бундай гўзал кўринишларидан фаришталар ҳайрон бўлиб қоладилар. Улар Одам сиймосида Аллоҳнинг Куч, Қудратини кўрган эдилар. Шундан сўнг Аллоҳ фаришталарга Одамга сажда қилишни буюради. Шу заҳоти барча фаришталар буйруқни бажаришади. Осмоннинг бир қарич ерини ҳам бўш қолдирмай саф тортиб турган, бўй-бастлари ниҳоятда катта бўлган нурли фаришталар шу заҳотиёқ иккиланмасдан сажда қиладилар Тасаввур