Юлдузхон Назар

Аслингиздек бўлишга тайёрмисиз?


Скачать книгу

ва биз учун сабоқ бўладиган қиссани баён қилади. Турли-туман, катта-кичик, турли хил қушларнинг орасида низо чиқиб, бу низоларнинг чек-чегараси бўлмай қолади. Ахири, улар бу низоларни адолатли равишда бартараф этиш кераклигини, улар турли-туман, катта-кичик бўлишига қарамай, битта тартиб, қонунга амал қилиш керак эканини англай бошлайдилар ва қайсидир юртда ана шундай подшоҳ борлигини, бу подшоҳ низоларни адолатли бартараф эта олиши ҳақида эшитадилар. Улар ана шу адолатли подшоҳни излаб йўлга отланадилар. Лекин бу йўл осон йўл бўлмайди, ниҳоятда машаққатли бўлади. Бу йўлда юриш учун қушларга сабот, матонат, чидам, сабр, маърифат керак бўлади. Ўзи учун бу керакли бўлган нарсаларни: илм-маърифат, сабот, матонат, чидам, сабр қилишни истамаган баъзи қушлар бу улуғ йўлга чиқишга эринадилар ва йўлга чиқмайдилар. Уларнинг баҳоналари кўп бўлади; йўлга чиққанларининг баъзилари орқага қайтадилар, баъзилари қийинчиликларга чидай олмай ярим йўлда қолиб кетадилар. Олдиларига жахт билан мақсад қўйган қушлар эса ана шу мақсадларига эришиш йўлида дуч келган қийинчилик, машаққатни сабот билан енгадилар, билимларга амал қиладилар, меҳнат қилишдан, изланишдан қочмаган қушлар ниҳоятда қийинчилик билан, сабот ва матонат билан охири ўз манзилларига етиб оладилар. Бу манзилда эса, ниҳоятда гўзал, чиройли, ҳамма ёқдан нур ёғилиб турган манзарага дуч келадиларки, улар подшоҳни кўриш умидида қаёққа қараб изламасинлар, қайси гулга боқмасинлар, улар ҳамма ёқдан нур ёғилиб турган маскан ичида ўзларини аксиларини кўзгуда кўргандек кўраверадилар ва “Подшоҳ – сен Ўзинг!” деган товушни эшитаверадилар. Улар ўз мақсадлари йўлида йўлларида учраган ҳар қандай қийинчилик, машаққатни сабот билан енгганлари учун, Улуғ даражага – ўз манзилларига етишиб Подшоҳлик даражасига эришадилар. Мажозий образ орқали улуғ Навоий билим, меҳнат, илм, изланиш, машаққат эвазига инсон асл маъноси билан Инсон даражасига – ўз аслига етишиши, Ўзини англаши, ўзини ўзи кашф қилиши мумкинлигини баён қилади. Зеро, ўзини англаган инсон – Аллоҳни англайди, Аллоҳни англаган инсон ўз-ўзини қайтадан кашф қила олади!

      Қушлар мисолида улуғ Навоий инсоннинг асл моҳияти нимада эканлигини, охир оқибат бориши ва “жойлашиши” керак бўлган манзилни кўрсатган. Бу манзилга етиш учун қандай қийинчиликлардан ўтиш кераклигини кўрсатган. Меҳрибон ва Раҳмли Аллоҳ ана шу йўлдан юришни биз ўзимизга мақсад қилиб олишимизни, дуч келган қийинчиликларни ўз ақлимиз, идрокимиз билан, билим ва матонат билан енгишимизни хоҳлайди. У бизнинг манзилимиз жаннат бўлишини, “Улуғ Подшоҳ” бўлиб қолишимизни истайди. У Зот бизни ўз нафсини ўйлаган, дангасалик, қўрқоқлик қилиб, тўғри йўлдан юришни истамаган ва охири имкониятини қўлдан бой берган қушлар каби бўлиб қолишимизни истамайди. Инсон дангаса, қўрқоқ бўлса, маърифат изламаса, олдига мақсад қўймай, ҳеч нарсага интилмаса ўз “ганж тилсимини” очолмай қолади, йўлга отланмаган баъзи қушлар каби ўз манзилига бора олмайди, инсон даражасига етишлик имкониятини бой бериб қўяди.

      Ўз