бузғунчиликлар қиладилар, бир-бирларини хонавайрон қилиб, зўравонлик қиладилар, бир-бирларини ўлдирадилар, бир-бирлари билан уруш қилиб яшайдилар, деган тушунча қолган.
Шунинг учун ҳам фаришталар Аллоҳ шундайларни яна қайтадан яратмоқчи эканлигидан ҳайрон бўлишади ва бу режа замирида Аллоҳнинг қандай мақсади борлигини билмоқчи бўлишади. Яъни, билиш учун. Иккинчидан эса, ҳаттоки фаришталар Аллоҳга савол беришганлиги, бу бизга ҳам ўрнак эканлиги, билмаганимизни сўраб ўрганишимиз биз учун ҳам керак эканлигидир. Аллоҳ фаришталарнинг саволига “Мен сизлар билмаган нарсани биламан” ( Бақара сураси, 30-оят), деб жавоб қайтаради. Фаришталар эса жавобан Аллоҳга ҳамд айтишади.
Аллоҳ фаришта Жаброил алайҳиссаломга Ер юзининг турли бурчагидан тупроқлар олиб келишни буюради. Баъзи бир китобларда келишича эса, бир нечта фаришталарни Ер юзининг турли бурчакларидан, турли хил жойларидан тупроқ олиб келишга буюради. Олиб келинган тупроқларнинг ранги турли хил: қора, оқ, қизил, жигарранг бўлади. Аллоҳ бу тупроқларга сув қўшиб аралаштиради, лой ҳосил бўлганидан сўнг Одамни Ўз Қўли билан бунёд этади. Айтилишича, тупроқларнинг ранги ҳар хил бўлгани ва турли хил жойлардан келгани учун ҳам одамнинг танаси ҳам, феъл атвори ҳам турли хил экан.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Қуръонга кўра: “Аллоҳ Одамни Ўз Суратида яратди”, деб айтганлар. (Бухорий ва Муслим. Абу Ҳурайрадан ривоят қилинган.) Бу ҳадиснинг тафсирлари жуда кўп. Улардан биз ўзимизга шундай хулоса қилиб олишимиз керак: Аллоҳнинг кўрадиган кўзлари, эшитадиган қулоқлари, гапирадиган забони, қўли, оёқлари – бизнинг тасаввуримиздан, моддийликдан ташқарида – ҳамма ёқни, бутун оламни ҳаводек, ёруғлик тезлигидек қамраб олган. Шунинг учун ҳам У Илоҳ! Аллоҳ ўзидаги ана шу илоҳий сифтларидан олиб, Одамни моддий ҳолда яратди. Аллоҳ Одам алайҳиссаломни Ўз Суратида, Ўз Қўли билан яратди, деганда ҳам бу жумла метофорик маънода келган, буни моддийликдан ташқари бўлган Аллоҳнинг Куч, Қудрати, деб тушуниш керак.
Шундай қилиб, Аллоҳ Одамнинг танасини яратади ва бир муддат ўз ҳолига қўяди. Бу давр Одам алайҳи васалламнинг шаклланиш даврлари бўлади. Баъзи манбаларда 40 кун, баъзи манбаларда эса 40 йил дейилади. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг айтишларча (Бухорий, Муслим), Аллоҳ Одам алайҳиссаломнинг бўйларини 60 тирсак баробарида яратган экан. Бу бизнинг ҳисобимиз бўйича тахминан 30 метрга тенг келади.
Тақводор жин нега Иблисга айланди?
Фаришталарнинг Аллоҳ билан бўлган суҳбатини эшитган жин Аллоҳ қандай мавжудот яратмоқчи эканлиги ҳақида ўйлай бошлади. Фаришталар билан бирга бир неча минг йиллар давомида Аллоҳга сажда қилиб, Унинг розилигини топиш илинжида юрган жиннинг кўнглига ғулғула туша бошлайди. Энди у Аллоҳ ризолигини эмас, ўзи ҳақда ўйлай бошлайди. Аллоҳ унинг даражасини юқори қилди, Ўз Даргоҳига юксалтирди. Энди эса кимни яратмоқчи? Нима учун, нима мақсадда бу мавжудотни яратмоқчи? Минг йиллардан