нарса бизнинг ҳам кўнглимиздан жой олади, шундан сўнг “мен”лик қарор қабул қилишни бошлайди. Инсон шу тарзда ўзининг асл моҳиятини йўқота бошлайди, шайтон кўрсатган йўлни тута бошлайди, астағфируллоҳ! Шунинг учун кучли иймон ҳам, кучсиз иймон ҳам инсон ҳаётининг маъносини у ёки бу тарзда белгилаб беради.
Баъзи бир Худога ишонмайдиган одамлар у ёқда турсин, ҳаттоки ислом арконларини бажариб намоз ўқиб, рўза тутиб юрган одамлар орасида бир-бирига ҳасад қиладиган, ёмонлик қиладиган, фитна уюштирадиган, уриш-жанжаллар кўтарадиган одамлар бор. Бундай одамлар қалбларидаги иймонларига қулоқ солмайдилар, улар ўз “мен”ликлари йўлида шу ишларни қиладилар. Чунки чегарада турган иймон ухлаб қолган, суст…
Ҳозир қўлига қурол олиб, ўзга юртларда бегуноҳ одамларнинг қонини тўкиб, юртни вайрон, уруш оловини ёқиб юрганлар ҳақида нима дейсиз? Ёки кўчаларда тинч юрган одамларга ўқ отиб, машина билан босиб кетиб ўлдиришларига, ёки черковлар, мачитларни ўққа тутишларига нима дейсиз? Улар Аллоҳнинг номини тилга олиб қотиллик қилишаяпти! Улар ҳам Аллоҳнинг биру борлигига иймон келтиришаяпти-ку?! Кўчада юрган тинч, бегуноҳ одамлар уларга нима ёмонлик қилган эди? Наҳотки Аллоҳнинг борлигига, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг расуллигига иймон келтирганлар мусулмонман, деб бемалол қотиллик қилаверишса? Улар у дунёдаги абадий ҳаётдан ҳам бохабарлар-ку? Мунофиқларни кутадиган жазо нима эканлигини ҳам билишади-ку?! Аслида иймон уларни мана шу гуноҳ ишлардан қайтариши керак эди. Лекин қайтармади. Улар мублисун бўлиб иблиснинг лашкарига айланишди! Нима учун? Муаммо нимада?
Муаммо – тафаккур қилмасликда! Биз Аллоҳга, Унинг борлигига иймон келтирамиз, Аллоҳ бор, деймиз; пайғамбар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Унинг Расули эканлигига иймон келтирамиз, лекин ўзимиз Аллоҳнинг Илоҳий Зотини танимай туриб, Унинг 99 та исми сифати қандай кучга, сифатга эга эканлигини билмай туриб Аллоҳнинг борлигига иймон келтирамиз. Аллоҳни “қаёқлардадир” бор, деб ўйлаймиз. Лекин олаётган ҳар бир нафасимиз илоҳий – Аллоҳ билан боғлиқ эканлигини билмаймиз, тафаккур ҳам қилмаймиз. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Пайғамбарлигига иймон келтирамиз. Лекин У зотнинг сийратларини танимаймиз, у зотга юклатилган вазифа ортида ўзимиз турганлигимизни, Пайғамбар йўлидан юриш нима эканлигини англамаймиз. Бизнинг муаммоларимизнинг келиб чиқиш сабаби ҳам инсон сифатида тафаккур қилмаслигимизда, иймон сустлиги ва қалбда муҳаббатнинг йўқлиги туфайли юз беради. Инсоннинг гуноҳ кўчаларига кириб кетиши ҳам ақл чироғини ишлатмаслик, иймон сустлиги туфайли бўлади. Астағфируллоҳ!
Олтиннинг ҳақиқийлигини, тоза олтин эканлигини текшириш учун унга кислоталар қуйиб текширилганидек, иймонимизнинг қанчалик мукаммаллигини текшириш учун ҳам Аллоҳ бизга нафс берди. Ҳайвонларникидан фарқли ўлароқ, Қиёматда тирилиб сўроққа тутиладиган нафс берди. Жаннатдаги “ман қилинган” дарахт – бизнинг хилқатимиздаги нафсимиз. Агар ўз ҳолига қўйиб