ҳаёт учун, инсон учун қандай бебаҳо неъмат эканлиги ҳақида ҳар қанча гапирмайлик, уни адо қила олмаймиз, чорва моллари нима учун кераклиги ҳақида ҳам бир дунё гап гапириш мумкин. Лекин биз Аллоҳ яратган шу нарсаларга қандай муносабатда бўлаяпмиз? Оёғимиз остига тўшаб қўйилган Ернинг – мўъжиза Ернинг қадрига етаяпмизми? Биз Ерга меҳр билан қарамаймиз, биз уни фақат суиистеъмол қиламиз, Ерга миннатдорчилик билдирмаймиз. Ер биз учун Аллоҳнинг берган неъмати эмасми? Энди бу ҳолатга иймон кўзи билан қаранг: Инсон “Ла илаҳа иллоллоҳ”, деб Аллоҳнинг якка Илоҳлигини, Қудратини, Раҳмон, Раҳимлигини англаган ҳолда, Ерни Улуғ Аллоҳ яратганлигига ишонган ҳолда у билан қандай муносабатада бўлаяпти?
Ер – Аллоҳ яратган “маҳсулот”. Лекин инсон бу илоҳий маҳсулотни мўл ҳосил олиш учун заҳарли моддаларни беравериб, Ернинг, тупроқнинг таркибини бузди. Энди эса аҳвол шу даражага бориб етдики, ерга ана шу заҳарли ўғитлар солинмаса, ер ҳосил бермай қўйди. Ер ўз аслини – Аллоҳ берган илоҳий аслини йўқотиб бораяпти. Ғарб давлатларида Ер яроқсиз ҳолга келиб бўлган. Худди наркотикдек, заҳарли ўғит сепилмаса, ер ҳосил бермайди. Бизда ҳам шундай ҳолатлар секин-аста юз бераяпти. Ер – Аллоҳнинг биз учун яратиб қўйган, омонат қилиб берган неъмати эди. Биз инсон зоти Ерни қандай аҳволга солиб қўйдик?! Ҳаттоки тўхтовсиз равишда радиация чиқиндилари ерга кўмилиб Ер заҳарланаяпти! Биз инсонлар Аллоҳ Улуғ Қудрати билан биз учун яратган Ерга, Аллоҳнинг, Раҳмон, Раҳимлик, Раззоқлик сифатига зулм билан жавоб қайтараяпмиз, берган неъматини суиистеъмол қиляпмиз, Аллоҳнинг Раҳмонлик сифатига куфрда бўлаяпмиз. “Ла илаҳа иллоллоҳ” деяпмиз, лекин қани амал? Иймон – амали билан-ку? Табиатни муҳофаза қилувчи ташкилотлар, деҳқонлар ўз иймонлари билан Ерни асрашга ҳаракат қилишаяптими? Ер заҳарланиб бораётганлиги ҳақида оммага бонг уришаяптими?
Худди шундай, етиштирилган дала ҳосиллари, мевалар ҳам албатта кимёвий ишланмалардан ўтиши керак. Асл Аллоҳ яратган меваларнинг асллиги қолмаяпти. Айниқса, ГМО (гени ўзгартирилган организм) деган офат нафақат ерни, меванинг хусусиятини, инсон соғлигини, балки унинг келажак авлодини ҳам бузишини ҳамма билади. Лекин шу ишни давом эттириб, ҳаттоки бизнинг ўлкаларга ҳам секин-аста олиб кирилаяпти. Бу нафақат инсониятга, балки ҳамма нарсанинг Яртувчиси бўлган Аллоҳга нисбатан адолатсизликнинг – куфрнинг кўринишидир. Бу ҳам иймонимизнинг амалда йўқлиги, иймонсизликнинг кўриниши. Бу нарсаларнинг ҳаётимизга кириб келишига, кўпайишига иймонсизлик сабаб бўлмаяптими?
Чорва молларини ҳам тез семириб етилиши учун уларни турли хил гормонлар билан боқишаяпти. Бу ҳам иймонсизликнинг белгиси. Чунки бу гормонлар бора-бора Аллоҳ яратган ҳайвонлар наслига, одамлар соғлиғига зарар етказиши ва етказаётгани аниқ.
Ейиш мумкин бўлмаган ҳаром бўлган ҳайвонларнинг гўштини маҳсулотларга қўшиб мусулмон одамларга едирган одамларнинг у дунёси ҳам бу дунёси ҳам куяди. Чунки нафс худди кислота каби