Юлдузхон Назар

Аслингиздек бўлишга тайёрмисиз?


Скачать книгу

чуқур амин бўлган ҳолда ишониш, иймон келтириш;

      2. Фаришталарга ишониш. Аллоҳ фаришталарни Ўз Ҳикмати билан нурдан яратган. Фаришталарда нафс йўқ. Улар емайдилар, ичмайдилар, уларни қон-қардошлик ажратмайди, уларнинг саноғини Аллоҳдан бошқа ҳеч ким билмайди. Улар Аллоҳнинг амрига ҳеч қачон итоатсизлик қилмайдилар, доимо Унга таъзим, ибодатда бўладилар.

      3. Аллоҳнинг туширилган Муқаддас Китобларига ишониш. Таврот, Забур, Инжил, Қуръон Аллоҳнинг сўзлари – Ваҳийси эканига ишониш.

      Қуръон туширилгунга қадар унгача бўлган Муқаддас Китоблардаги сўзлар одамлар томонидан ўзгартирилган.

      Ваҳий – турли хил замонларда, турли хил халқларга пайғамбарлар орқали етказилган Аллоҳнинг – Якка Илоҳнинг сўзлари Илоҳий сўзлар. Ҳар бир даврнинг ўз пайғамбарлари бўлган. Ҳар бир пайғамбарнинг қўлида Ваҳий бўлган. Мусо алайҳиссаломга Таврот берилган, Исо алайҳиссаломга Инжил берилган, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга Қуръон берилган. Ваҳий пайғамбарларга Руҳ ул-Қуддус – фаришта Жаброил алайҳиссалом орқали етказилган.

      4. Аллоҳнинг юборган элчилари – пайғамбарларга ишониш. Биз пайғамбарларни Аллоҳ одамларга йўл кўрсатиш, бошчилик қилиш учун Ўзи танлаб олганлигига, улар Аллоҳнинг ҳимоясидаги одамлар бўлганлигига ишонишимиз керак. Биз Одам алайҳиссаломдан бошлаб, юборилган барча пайғамбарларга ишонамиз. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни охирги пайғамбар эканликларига ҳам ишонамиз.

      5. Қиёмат кунига ишониш. Аллоҳ одамзодни йўқдан бор қилган Қудрат Эгаси. Худди шундай, Қиёмат кунида одамларни тирилтириб, абадий ҳаётга жўнатишига Қодир эканлигига – ўлимдан кейин ҳам абадий ҳаёт борлигига ишонамиз. Қиёматда тарози бўлишига, яхши, ёмон амаллари тарозида тортилиб кўришига (тарози – метафорик маънода), сўроққа тутилишимизга ишонамиз.

      6. Тақдири азалга ишониш. Коинотда, Ерда бўладиган ҳамма жараёнларни Аллоҳ аввалдан тақдир қилиб қўйган. Ҳудди шунингдек, ҳар бир инсоннинг ҳам бу дунёдаги ҳаётини тақдири азалга битиб қўйганлигига ишонишимиз керак. Яхши ҳаёт кечирсак ҳам, қийналиб ҳаёт кечирсак ҳам шукр қилишимиз керак. Чунки, ҳар бир иш Аллоҳдан бўлиб, унда ҳикмат борлигини билишмиз ва ишонишимиз керак. Тақдири азал ўртада бўлади. Аллоҳ бизга танлаш ҳуқуқини берган. “ У хоҳласа, изсиз ўчиради”.

      Булар иймоннинг энг асосий устунлари. Унинг бўғинлари ҳам бўлиб, булар ҳам иймон шартларига киради. Биз булар ҳақида биттама-битта тўхталиб ўтирмоқчи эмасмиз. Биз иймонга умумий жиҳатдан қарашга ҳаракат қиламиз.

      Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Иймон – бу қалбдан ишонилган сўз ва бу қалб ичидаги ишончни тил орқали баён қилиш. Иймон – сўз ва амал. У кўпаяди ва камаяди” (Ҳоким ва Табороний ривоят қилганлар), деб айтган эканлар. Иймон шартларидан бирортасига ишонч бўлмаса, ёки амал қилинмаса, иймон ҳақиқий бўлмайди. Уламолар: Ҳақиқий иймон келтирганларнинг йўли – пайғамбарлар, элчилар йўли, инсон учун ўз-ўзини қутқариш йўли, деб айтишади. Инсон қалбидаги иймон шундай қимматбаҳо хазина,