фарзандлар кўпаяди. Авлоддан-авлодга, наслдан-3наслга ўтиб, Ер юзида уларнинг авлодлари – биз инсонлар то ҳозирги кунгача давом этиб, кўпайиб яшаб келмоқдамиз.
Иблис эса Одам алайҳиссалом яратилганидан бош лаб, то ҳозирги кунгача инсониятнинг душманига айланиб қолди. Унинг олдига қўйган ўз программаси бор: ман қилинган “дарахт мевасидан” Одам авлодларига едириш. Неча ўн минг йиллар давомида нафақат одамларнинг ўзаро муносабатидаги адолатсизлик, ҳасадгўйлик, адоват, кибр, манманлик, риё, ёлғон, ўғрилик, порахўрлик, ҳаром-хариш ишлар, жиноят, балки ҳозиргача давом этаётган катта-катта урушлар, қон тўкилишлар аслида ана шу иблиснинг онт ичиб битиб қўйган дастури – фитнасининг амалга ошираётганидир. Демак, шундай хулоса қилишимиз мумкин: Иблиснинг ўз Программаси бор: Одамга душманлик қилиш учун “ман этилган дарахт” мевасига одамзодни қизиқтириб қўйиш, ейишга ундаш.
Биз Иблиснинг Программаси – ўзидан улуғ қилиб яратилган Одамни ўз ҳақиқатидан адаштириш, одамни тубанлашириш эканлиги ҳақида иншааллоҳ, яна суҳбатлашамиз. Лекин, Одамнинг ҳақиқати нимада?
IV. ОДАМНИНГ ҲАҚИҚАТИ ҲАҚИДА ТАФАККУР
Иймоннинг кучи
“Иймон келтириб, солиҳ амалларни қилганларга хушхабар берингки, улар учун жаннатда остиларида анҳорлар суви оқиб турувчи боғлар бордир… Улар у ерда абадий қолувчилардир” (Бақара сураси, 25-оят).
Аллоҳ иймон келтирган ва солиҳ ишлар қилган одамларга жаннатдан хушхабар бераяпти. Солиҳ ишлар нима эканлигини ҳар қалай тушунамиз. Лекин, биз иймон келтириш нима эканлигини, иймоннинг ўзини қанчалик англай оламиз?
Мазҳабларнинг тўрт имомлари иймон – бу Аллоҳнинг борлиги ва бирлигига, Муҳаммад алайҳиссалом Унинг расули эканлигига қалбинг билан ишониб, тилинг билан тасдиқлашингдир”, деб уқтирганлар. Лекин ҳамма вақт ҳам тилимиз билан айтган гапларимиз ёки қилаётган ишларимиз қалбимиздаги Аллоҳга бўлган ишончни қанчалик тасдиқлаб туради?
Атоқли адиб Л.Н. Толстой ўзининг “Ҳаёт йўли” китобида: “Мен ҳеч нарса билмайдиган, чек-чегараси, боши ва охири бўлмаган бу дунё ўзи нима?! Бу ҳаётдаги менинг тириклигим нима маънони беради ва мен бу ҳаётни қандай тарзда яшаб ўташим керак?” деган саволни қўяди ва: “Фақат кучли иймонгина ана шу саволларга жавоб бера олади” деб ўзи шу саволларга жавоб қайтаради.
Менинг ҳаётим маъносига қандай қилиб кучли иймон жавоб бериши мумкин? Бу дунёдаги менинг тириклигимнинг маъносига иймоннинг қандай алоқаси бор? Менинг бу дунёдаги ҳаётимда, қандай яшашимга иймоннинг – кучли иймоннинг қандай алоқаси бор? Кучли иймон нима? Қандай қилиб ўзим ҳақимдаги саволларга мен ўзим эмас, мендаги кучли иймон жавоб бериши мумкин? Иймон ўзи нима? У қаерда ? Иймоннинг ҳам кучли, кучсизи бўладими? Умуман, иймоннинг мен учун қандай аҳамияти бор? Иймон келтириш нима? Нима учун Аллоҳ “иймон келтириб, солиҳ амал қилганларга” жаннатни ваъда қилаяпти? Жаннат ҳақида биз ҳозирча, Одам алайҳиссаломнинг яратилган жойлари,