фақат фаришталар абадий яшашини, шунинг учун ҳам Аллоҳ уларни Ерга юбормоқчи эканлигини айтади. Ман қилинган дарахтни кўрсатиб эса: “Ким шу дарахт мевасидан еса, жаннатда абадий яшайди, шунинг учун ҳам Аллоҳ бу дарахтни сизларга ман қилди, У сизларни Ерга туширмоқчи”, деб ана шу дарахт мевасидан ейиш керак эканлигига уларни ишонтира бошлайди. Шу даражада аврай бошлайдики, ахийри уларнинг диллари оғиб, ана шу дарахт мевасини истъемол қилишади. Биринчи марта Одам кўнглига ақл шубҳани солди, нафсни устун кўрсатиб қўйди. Шайтонга эса худди шу нарса – Одамнинг ақли, нафси устун келиб, Аллоҳга итоатсизлик қилиши керак эди.
Ана шу итоатсизлик сабаб Аллоҳ Одам алайҳиссалом ва момо Ҳаввони Ерга тушишга амр қилади.
Ушбу қиссани муфассир Нуъмон Али Хон жуда ҳам гўзал тафсир қилади ва бир нарсага эътиборни қаратади: Биринчидан Аллоҳнинг Қаламида Одам алайҳиссаломни Ерда халифа бўлиши битилган. Лекин у зотнинг ҳаётлари Ерда бошланмади, жаннатда бошланганлигини ва бу бежиз эмаслигини таъкидлайди. Жаннатда яшаганларида Аллоҳ Одам ато ва момо Ҳаввога жаннатда ниманики истасалар шу нарса муҳайё бўлишини, фақат биргина дарахт мевасига яқинлашмасликни, унинг мевасидан ейишни ман қилади. Шайтон эса уларни авраб йўлдан уради ва натижада Аллоҳ уларни ерга туширади. Бу бир тақдири азал ҳақида бўлиб, яхши тақдирга ҳам, ёмон тақдирга ҳам ўзимиз сабабчи бўлишимизга бир ишора эканлигини билдиради.
Иккинчидан, Ер – Улуғ Аллоҳнинг Қаламида битилган режаси. Инсонлар жазони ўташ учун Ерда дунёга келмайдилар. Аллоҳ ҳали Ерни яратмасдан бурун, унда ўсимлик, дарахтлар, ҳайвонларни яратмасдан, осмонлардаги фаришталар ва ердаги жинларни яратмасдан туриб, бизни Ерда яшашимизни Ўз Қаламида битган. Аллоҳ Ерни биз инсонларни муносиб ҳаёт кечиришимиз учун яратди. Қуръонда Аллоҳ Одам атони ва унинг авлодларини улуғ қилиб яратганини таъкидлайди: “ Дарҳақиқат, Биз Одам фарзандларини азиз ва мукаррам қилдик” (Исро сураси,70-оят). Олимларнинг таъкидлашича, Одамнинг Ерга тушиши жазо эмас. Одам Ерда маълум бир муддат муносиб ҳаётни ўтаганидан сўнг, абадий жаннатга боради, иншаллоҳ. Лекин шайтоннинг Ерга тушиши ва Аллоҳ томонидан лаънатланиши унинг учун жазо эди. У Аллоҳнинг раҳматидан, марҳаматидан юз ўгирган эди.
Ман қилинган дарахт – бу бир тимсол, нафс тимсоли. Биз инсонларнинг Аллоҳга итоат этмаслигимизнинг тимсоли, Аллоҳ ман қилган ишларнинг тимсоли. Адолатсизлик тимсоли. Аллоҳнинг ҳар биримизнинг тепамизда Қойюм бўлиб турганини унутиш сабабидан юзага келган адолатсизлик тимсоли! Шайтоннинг эса Аллоҳ ман қилган ишларини бизга яхши қилиб кўрсатиб қўйганлигининг тимсоли. Бизнинг Ердаги ҳаётимиз учун синов тимсоли. Дарҳақиқат: “Токи сиз Ердаги ҳаётингизни муносиб ўтамагунингизча, жаннатни қўлга кирита олмайсиз”. Аллоҳ ман қилган ишларни қилмаслик, зулм, адолатсизлик қилмаслик – бу ҳам ҳидоят йўли. Шунинг учун ҳам Аллоҳ бизларни огоҳлантириб: “ Мендан келган ҳидоятга ким эргашса, йўлдан озмас ва бахтсиз бўлмас”, деб айтади (Тоҳо сураси, 123-оят).
Ердаги