англаб етибди. Нима қилсам, Аллоҳ гуноҳимни кечирар экан, деган ўй билан Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ёнларига борибди. Шунда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ гуноҳингни кечиришини чин дилдан истасанг, ёлғон гапирма”, дебдилар. Шунда ҳалиги одам: “Бўлдими, ахир мен ўғрилик қилганман, одамларга бўҳтон қилганман, маст-аласт юрганман, ҳаромдан қўрқмаганман, қолган гуноҳларим нима бўлади? деса, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Фақат Аллоҳ учун ёлғон гапирма, бўлди” дебдилар. Ҳалиги одам шу кундан бошлаб ёлғон гапиришни ташлабди. Ҳар ишда тўғри гапни сўзлабди. Вақт ўтиши билан, секин-аста ўғриликни, қаллобликни, найрангбозликни, ароқ ичишни ва бошқа ҳаром ишларни ўз-ўзидан тарк қила бошлабди. Қиссадан ҳисса шуки, барча ҳаром, ёмон ишларнинг боши – ёлғон.
Фақат кучли иймон эгасигина ёлғондан нари бўла олади, “ман этилган дарахт” ёнига умуман бормайди.
Кучли иймон одамни тўғриликка, ҳалолликка етаклайди. “Ватанни севмоқ – иймондан”. Кучли иймон эгаси бошлиқларга лаганбардорлик қилиб, ёқиш учун эмас, ўз виждони, иймонини пок сақлаш, ўз Ватани учун, унинг тараққиёти учун хизмат қилади. Ўз мансаби, лавозими имкониятидан фойдаланган ҳолда янги ғоя, билим, ташаббусларни жамият тараққиёти учун амалда қўлланишига ҳаракат қилади.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам йўлда одамларга халақит берадиган нарсаларни олиб ташлаш иймон шартларига киришини айтганлар. Бу йўлда ётган фақат тош, хаслар эмас. Бировнинг тинчлигини бузиш, кун бермаслик, дилига озор бериш, ишларини чиппакка чиқариш, душманлик қилиш, мансабни ўйлаб турли ёмонликлар қилиш – булар инсон ҳаёти йўлидаги тўсиқлардир. Бундай тўсиқларни кучли иймон эгаси йўлдан олиб ташлай олади.
Агар бирор соҳа бўйича таълим олаётган талаба номига ўқиса, биринчидан ўзини, ота-онасини, Давлатни алдаётган бўлади, ўзига ва уларга нисбатан адолатсизлик қилган бўлади. Бу – иймон сустлигидир. Аллоҳ берган умрини, имкониятни беҳуда ўтказишдир. Керакли билимга эга бўлмаган “мутахассис” эртага чаласавод – делитант бўлади. Делитантлик – жамиятни, давлатни жарга қулатади. У жамиятни қулашига ўз ҳиссасини қўшган бўлади. Бу ишга керакли таълим бера олмаган,“таниш-билиш” қилиб баҳоларни қўйиб бериб, делитантларни тайёрлаган ўқитувчилар, домлалар ҳам ҳисса қўшган бўладилар. Бу ҳам иймон шартларининг бузилиши. Керакли билим ва тафаккурга эга бўлмаган инсон ҳаётда қандай иш тутишни билмайди. Шунинг учун қаерга борса лаганбардорлик қилади, “хўжа кўрсин”га иш қилади, кимларгадир халақит беради, унинг қиладиган иши фақат зарардан бошқа нарса бўлмайди. Ўз касби-кори орқали ўсиб, унмайди, ўз-ўзини ярата олмайди. Демак, делитантлик ҳам илоҳий томондан иймонсизлик, мунофиқликка киради. Жамият тараққиёти учун эса делитант ниҳоятда хавфли “мутахассис”дир. Агар иймонсиз, мунофиқ бўлиб қолишдан қўрқсангиз – иймони кучли мутахассис бўлинг! Ўқинг, ўрганинг, изланинг! Жамиятни турли бало ва офатлардан қутқариб