Юлдузхон Назар

Аслингиздек бўлишга тайёрмисиз?


Скачать книгу

бўлар эканлар ва уларга қарата: “Тўхтанглар, бизлар ҳам сизлар билан биргамиз, у дунёда ҳам бирга эдик”, дейишар экан. Иймон нури билан кетаётганлар эса, уларга қарата: “Қайтинглар, ўзингизга нур изланглар” дейишар экан. Қоронғида қолганлар бир амаллаб уларнинг ёруғидан фойдаланмоқчи бўлар экан. Шунда Аллоҳ буларнинг ўртасига катта девор тўсиқ ташлаб қўяр экан. Бу ҳақда Қуръоннинг Ҳадид сураси,12–16-оятларида баён қилинган (Нуъмон Али Хон тафсири).

      Аллоҳнинг Зотини Унинг сифатлари билан таниш, чин дилдан амин бўлиш ва бу ишончга амал билан жавоб қилиш, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сийратларини, у зотнинг зиммаларига юклатилган вазифа нима эканлигини англаш, у зот меросининг ҳақиқий вориси бўлишга интилиш инсонни солиҳ бўлишига, гуноҳ ишлар қилмасликка ундайди. Атроф-оламга, табиатга бефарқ бўлмайди, дангасалик қилмайди, илм, ҳунар ўрганишга астойдил ҳаракат қилади, бировлардан ёрдамини аямайди, оғирини енгил қилади. Энг муҳими – атрофидаги одамларни ким бўлишидан қатъи назар, қандай миллатга мансуб лигидан, ирқи, дини-эътқодидан қатъи назар ҳурмат назари билан қарайдиган бўлади, ёмонлик қилишдан, масхара қилишдан, зулм қилишдан, Аллоҳ ман қилган ишлардан ўзини нари қилишга ҳаракат қилади. Чунки, Аллоҳни Унинг Зоти билан таниш, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳақиқий вориси бўлиш – инсон қалбида кучли иймоннинг барпо бўлишига сабаб бўлади, кучли иймон сабаб инсон қалбида меҳр-муҳаббат, биродарлик, бирлик ҳисси уйғонади; кучли иймон сабаб жамият ривожланади, гуллаб-яшнайди.

      Нафси қудсия – иймон кучи билан йўғрилган нафсимизни тоза ҳолича Аллоҳга тақдим этиш нақадар бахт!

      Шунинг учун ҳам бизга “…қандай яшаш кераклигини фақат кучли иймонгина ўргатади”. Иймон бу бизнинг кундалик ҳаётимизда, қилаётган ишларимизда, гап-сўзларимизда, хатти-ҳаракатимизда, меҳнатларимизда жонланиб, намоён бўлиши керак. Нима деб ўйлайсиз, сиз учун солиҳ амаллар қилиш қийин иш эканми? Наҳотки жаннатга шунчалик қийин йўл билан борилса? Наҳотки сиз ва биз учун солиҳ амаллар қилиш қийин бўлса?

      Йўқ, қийин эмас! Агар сиз кучли иймон эгаси бўла олсангиз, бу йўл сиз учун қийин бўлмайди. Аллоҳга, Унинг Расулига, теварак-атрофга, одамларга бўлган меҳр-муҳаббатингиз, севгингиз сизни фақат солиҳ амаллар қилишга, ўз-ўзингизни ўзгартириб, такомиллаштириб боришга бетиним ундайди.

      Жалолиддин Румий: “ Мусулмон бўлиш учун 1000 йиллик йўлни босиб ўтиш керак, Одам даражасига етиш учун эса, яна шунча йил керак бўлади” деб айтган эканлар. Одам даражасига етишиш учун 2000 йиллик йўлни босиб ўтиш! Тушунаяпсизми? Одам бўлишлик шунчалик қийинми?

      Аслида, иймон нима? деган саволга: “ Одамийлик пойдеворига қўйилган қадам”, деб жавоб бериш мантиқан тўғри бўлса керак. Демак, Одамнинг ҳақиқати унинг кучли иймонида. Фақат кучли иймонгина инсонни Одамийлик пойдеворини мустаҳкамлаб, юксалиш сари қадам қўйишга ундайди.

      Зиммамизга юклатилган сир нимада эканлигини озроқ англаётгандакмиз.

      Ҳаёт