7 грамм! У ҳам аксарият пневмания ва бошқа жиддий ҳолларда қўлланилади. Ўртача кофе ичувчи кунига икки терапевтик дозада кофеин қабул қилади, асаб касалликларининг кўплигига ажабланмаса ҳам бўлади.
Жисмоний оғриқлар ва касалликлар натижасида чекиладиган азоблар қанчалик катта бўлмасин, руҳий азобларга нисбатан кам ҳисобланади. Руҳий бузилишнинг биринчи белгиларидан бири – қувватни жамлай олмаслик, бош айланиши, ўта сезувчанлик, ҳаддан ташқари инжиқлик, жаҳлга, ғазабга миниш, ёмон оқибатли одатлар ва энг ачинарлиси – ақлдан озиш…
Булар асабий ҳолат бўлиб, тинчликни йўқотиш, хавфсираш. Овқат ҳазм бўлмаслиги, циркульяциянинг бузилиши билан характерланади. Бу хасталик огоҳлантирмасдан, аста-секин кириб келади. Ҳатто бахтсизлик келтиради. Ҳар бир кишида индивидуал характерда ривожланади. Асосан қуйидагича:
1-стадия. Аввал қувват камлиги, чидамсизлик, асабларнинг ўта таранглашуви, чарчоқ, танангиз худди қўрғошин қуйилгандек оғирлашади, уйқу, мудроқ босади, мия гангиган, циркульяция кучсиз, модда алмашинуви секинлашган, ички аъзолар фаолияти суст.
2-стадия. Бунда асабийлашишдан овқат ҳазм бўлмаслиги, ҳаво йиғилиши, ошқозон қайнаши, кислота кўпайиши, қабзият касалликнинг асосий белгиларидир. Нафас олиш юзаки бўлиб, оғирлашади, юрак безовталанади, кўриш қобилияти пасаяди, жинсий алоқа сусаяди, фикрни жамлаш қийин кечади. Бош айланиши, неврит, уйқусизлик, ўта сезувчанлик, инжиқлик ва бошқа хусусиятлари билан характерланади. Модда алмашинуви бузилиши сабабли киши семиради ёки озади.
3-стадия. Ўта асабийлик асаб емирилишига олиб келади. Руҳий бузилишлар, хотира йўқолиши кузатилади. Кайфият ёмонлашади, доимий бесаранжомлик, хавотирлик, меланхолия рўй беради. Аъзоларнинг жиддий бузилишшлари, алаҳсираш, ўз-ўзини ўлдиришга мойиллик ва охир-оқибат ақлдан озиш…
Кузатишлар шуни кўрсатадики, одамзотнинг 95% и у ёки бу даражада асаб емирилишига дучор бўлган.
Бизда жуда кўп чекувчилар бор. Чекиш – бу асабий одат. Кўпчилик ҳолсизланган асабларини бироз жонлантириш мақсадида чекадилар. Наркотик заҳарлигини барча билади, сурункасига сигарет чекишлиши ўпка саратонини келтириб чиқаришини ҳам билишади. Шунга қарамай, бу заҳарга улар ўрганади ва одатларини тарк эта олмайдилар. Худди шуни бошқа заҳарлар ҳақида айтиш мумкин – чой, кофе, алкогол, кола ва бошқа наркотик моддалар вақтинчалик кайфиятингизни яхшилаб, сўнгра унга доимий эҳтиёж сезадиган қилиб қўяди.
Бунда нимагадир эгалик қилиш эвазига нимадандир воз кечилади. Америкада касалхоналардаги ўринларнинг 50 фоизи руҳий бетобликка мойил касаллар билан тўла.
Бугунги кунда руҳий касалликлар бутун дунёда энг долзарб муаммо.
Ўзлари билан нима бўлганини билиш учун бир шифокордан иккинчи шифокорга югуриб юрган одамларни кўп учратамиз. Қайта-қайта кўрикдан ўтиш ҳеч нима бермаса ҳам, улар ўз билганидан қолмайдилар. Руҳшунос шифокорнинг қўядиган ташхиси