Поль Брэгг

Асаб кучи


Скачать книгу

ақлга эга бўлишимиз зарур. Тана жим турмайди, лекин унинг ҳаракати ақл ва идрок томонидан эмас, балки беш хил сезги аъзоларимиз орқалидир. Масалан, тананинг очликка бўлган жавоби – таъми ёқимли бўлган ниманидир истеъмол қилиш, бу соғликка фойдалими ёки зарарлими, бундан қатъий назар.

      Американинг стандартга мос озуқаларида витамин ва бошқа фойдали элементлар йўқ. Бундай озуқа истеъмол қилган тана кучсиз, асаб кучи эса етарлича бўлмайди. Лекин соғликка етакловчи узунроқ йўлга кўра, тана вақтинча бўлса ҳам, ёлғончи тўйинишни афзал кўради, айниқса, чой, кофе, тамаки, алкогол кабиларни. Бу вақтинчалик вазият соғликни емира бошлайди. Энди гал кучли наркотиклар таъсирида вақтинчалик ҳузур-ҳаловат олишга келади. Бундай ҳаёт тарзи руҳан чўкиб, аста-секинлик билан ўзини-ўзи ўлдириш, демакдир. Шундай қилиб, танани кучли қилиш учун ақл ҳам кучли бўлиши керак. Кучли ақл эса танани назорат қилиб, унинг соғлом бўлиши учун зарур ҳаётий одатларни барпо қилади. Демак, соғлом тана учун соғлом ақл ва бақувват асаб кучи даркор.

Хавотирланишга одатланманг

      Кучли ақл ижобий фикрларни ишлаб чиқаради ҳамда фикр ва таассуротларни назорат қилиб туради. Шунинг учун танангиз кучли бўлсин, токи кутилмаган хуружларга кераклича қаршилик кўрсата олсин. Аниқроғи тананинг фаолияти шундай механик аниқликка эга бўлсинки, салбий руҳий таъсирларга жавоб қайтаришга тайёр турсин.

      Бизнинг биринчи вазифамиз – тананинг табиий ҳаёт дастурига мослашишини таъминлаш. Инсон «машинаси»нинг жисмоний томонини яхшиласак, ўз-ўзидан руҳий томони ҳам яхшиланади. Мия бошқа аъзоларга нисбатан беш баробар кўп қон истеъмол қилади, мия талабларини қондирсак, у биздан миннатдор бўлади. Агар мен бироз руҳий мувозанатни йўқотган бўлсам ҳам, ўз фойдам учун йигирма мил пиёда юришим мумкин, лекин мен жисмонан бетоб бўлсам, ҳатто йигирма дақиқа аниқ ва соғлом фикр юрита олмайман. Жисмоний даражангизни ошира бориб, сиз руҳий даражангизни кўтарасиз. Агар сиз ақлингиздан мамнун бўлишни истасангиз, танангиз билан мутаносибликда бўлсин.

      Ёзув столида эрталабки иш вақтида менга руҳий куч етишмаса, буни тушуниш учун жисмоний томонга мурожаат қиламан. Менинг фикрларим ўлда-жўлда, гапларим тутилган – бунга сабаб нима, дори-дармони қани?

      Мен бунинг дорисини нафас олиш, қон айланиш ритми ва томир уриши мутаносиблигида топишим аниқ. Шунинг учун мен очиқ ҳавода сайр қилиб, диафрагмада нафас оламан. Мия тиниқлаша боради. Кислород миямдаги пардани очади. Ижод қилишга шошилиб, ёзув машинкасида иш бошлашим билан сўзлар бошимдан бармоқларим учига оқиб келаверади, аслида жисмоний соғлик ақлий соғликни тўлдириб туради. Кўпгина миянинг оғриқли ҳолатини, асаб тизимининг ёмон фаолиятини қон таркибидаги заҳарлар ва бошқа жисмоний сабаблар билан тушунтириш мумкин.

      Ўйлашимча, руҳий ҳолатлар жисмоний таъсир сабабидир. Тетик бўлиш танага даволовчи қуёш нурлари таъсирида юз беради, бу эса асаб тизимингизни тинчлантиради.

      Жилмайиш – мана сизга руҳий ва жисмоний таъсирнинг яққол мисоли. Биз жилмаямиз,