Поль Брэгг

Асаб кучи


Скачать книгу

бўшашади, қадам ташлашимиз пружинасимонлигини йўқотади. Натижада ички аъзоларимиз ҳаракати секинлашади. Биз озишимиз ёки семиришимиз мумкин, сўнгра эса «бир замбил ахлатга» айланамиз.

Модда алмашинувининг бузилиши

      Асаб зўриқиши организмда кетаётган жараёнларни жиддий бузилишга олиб келади. Метаболизм шундай жараёнки, унинг ёрдамида озиқлантирувчи моддалар тирик ҳужайраларга айланади, унинг «ёниши» натижасида эса қувват ҳосил бўлади. Ҳар бир тирик аъзо каби ҳар бир ҳужайра модда алмашинуви жараёнида қатнашади. Бу жараён соғлик ва ҳаётий қувват асоси ҳисобланади.

      Асаблар нормал ҳолатда бўлса, метаболизм жараёнлари орасида мувозанат сақланади. Агар асаб кучи емирилган бўлса, табиий мувозанат бузилади, натижада тана озади ёки семиради. Шунинг учун тўғри парҳез тутиш каллориялар билан ўлчанмайди.

      Шунинг учун асаб кучини барпо қиладиган озуқалар истеъмол қилиш керакки, ҳосил бўлган ҳужайралар қувватга айланиб, бир текис модда алмашинувини таъминласин.

      Маълумки, симпатик асаб тизими ҳаётий муҳим аъзоларни бошқаради. Бу асаб тизимининг асосий қисми пневмо-гастрик асаб тизими сифатида маълум.

      Йоглар маълумотига қараганда, уни инсоннинг иккинчи мияси деб аташади. Пневмо-гастрик асаб тизими нафас олишни ва овқат ҳазм қилувчи аъзоларни бошқаради, шунинг учун пневмо (ўпка), гастрик (ҳазм қилувчи) номини олган. Бу тизим бошқа аъзолар билан узвий боғланган. Умуман асаб тизимининг бироз бузилиши пневмо-гастрик асаб тизимига жиддий таъсир кўрсатади. Асабланган вақтимизда қорин атрофида қандайдир безовта қиладиган оғриқ пайдо бўлади. Агар асаб тизими жиддий таранглашса, ошқозон овқатни қабул қилмай қўяди, унда қусиш бошланади.

Асабийлашишдан ошқозон овқат ҳазм қила олмаслиги

      Ошқозон-ичак фаолиятидаги бузилишларнинг кўпи пневмо-гастрик асаб тизимидаги носозликлар билан боғлиқ бўлиши мумкин.

      «Асабдан ошқозон-ичак бузилиши» туркумига кирадиган касалликлар бунга мисол бўла олади. Кўпчиликка бу ошқозондаги вақтинчалик бузилиш бўлиб кўринади ва дорихонадан даво топишга ҳаракат қилишади. Бу эса асосий хасталик сабабини беркитади ва катта хуружни орқароққа суради. Бундай бузилишларга ошқозонда ҳаво йиғилиши, ошқозон қайнаши, кислота кўпайиши, ошқозон бузилиши кабилар киради. Улар нафас олиш ритмини бузади ва юракка босимни кучайтиради. Ўз навбатида бу хасталикнинг давомийлиги юрак хасталигига олиб келиши муқаррар.

      Ошқозонда ҳаво йиғилиб дамланиши тез-тез қайтарилса, ошқозонда халтачалар пайдо қилади, овқат халтачадан чиқиб кета олмайди, натижада ошқозонда яралар пайдо бўлади. Шунинг учун биз асабийлашиш туфайли ошқозон овқат ҳазм қилолмаслигининг биринчи белгилариданоқ унинг аниқ сабабини билиб, чорасини кўрмоғимиз зарур.

Қабзият (ич қотиши)

      Асаб емирилиши – қабзиятнинг сабабларидан бири. Ичакларнинг ҳаракати ҳам асаблар фаолиятига, ҳам ўпка ва юрак фаолиятига боғлиқ. Сурункали қабзият асабнинг бирдан таранглашишида (нервный шок), масалан, жанжаллашиш,