Гунободийгача» китобида зикр этган.
Робиъа Адавия умрининг охирларида Байт ул-муқаддасга кўчиб бориб яшаган ва ўша ерда 165/781 йилда вафот этган.
Робиъани бир қўлида челак тўла сув, иккинчи қўлида машъала кўтарган ҳолда Басра кўчаларида кетаётганини кўришди. Йўловчилар унинг бу ҳаракатидан ҳайрон бўлиб, сабабини сўрашди.
Робиъа деди:
– Сув билан дўзах оловини ўчирмоқчиман, машъала билан жаннатга ўт қўймоқчиман. Аллоҳ таоло билан бандалар ўртасидаги бу икки пардани йўқотмоқчиман, токи бандалар Аллоҳга дўзах оташида куйишдан қўрқишгани ёки жаннат иқболидан умидвор бўлишгани учун эмас, балки унинг Аллоҳ экани, биру борлиги ва боқий гўзаллиги учун ибодат қилишсин11.
Ҳасан Басрий Робиъанинг чодирига бориб деди:
– Эй Робиъа! Аллоҳ ўргатган, бошқа ҳеч кимдан ўрганмаган ва ҳеч ким эшитмаган пайваста кўнглингга тушган илоҳий илмдан бир ҳарф ўргатгин.
Робиъа деди:
– Тирикчилик учун бир неча калава ип йигирдим. Уни икки пулга сотдим. Бирини бир қўлимга олдим, яна бирини иккинчи қўлимга олдим ва қўрқдимки, иккисини бир қўлимга олсам, икки пул жам бўлиб мени йўлдан оздирарлар. Бир пул менга бир кун қувват бўлади. Яна бир пулни эрта учун захира қилиб бўлмайди. Бугун кўнглимга тушган кушойиш ушбудир.
Бир гуруҳ кишилар Робиъани синаш учун унинг чодирига келдилар.
Айтдилар:
– Эй Робиъа, намунча улуғланмасанг, ахир аёлсан. Аёлларга ҳеч вақт валийлик ва пайғамбарлик келмаган. Жами фазилатларни Аллоҳ эр кишига берди. Пайғамбарлик тожини ҳам эркаклар бошига қўйди.
Робиъа деди:
– Бу сўзларнинг барчаси ҳақиқатдир. Аммо манманлик даъвоси ҳаргиз аёллардан содир бўлмади. «Сизнинг худойингизман» деган даъво ҳам эранлардан чиқди. Ҳеч хотин «ҳожи қиз» бўлмади ва барчаси эранлардан чиқди. Манманлик даъвоси ҳам эранлардан чиқди.
Модомики гуноҳларингизни яширишга интилар экансиз, қилган яхшиликларингизни ҳам пинҳон тутишга одатланинг.
Бир куни Робиъанинг ходимаси таом тайёрламоқчи бўлди. Лекин пиёз топа олмади. Робиъадан қўшнилардан пиёз олиб чиқишга изн сўради.
Робиъа айтди:
– Ўзидан ўзгадан ҳеч нарса сўрамайман, деб Аллоҳга аҳд қилганман.
Робиъа қуруқ нонни еди.
Робиъа Ҳасан Басрийга мум, игна ва қил берди: яъни мумдек мулойим бўлинг, игнадек ҳамманинг ҳожатини адо этинг, риёзатингиз шу даражага етсинки, қилдек нозик бўлинг.
Ҳар ким нимани севса, уни кўпроқ ёд этади.
Сўрадилар:
– Қаердан келяпсан?
Робиъа деди:
– У жаҳондан келяпман.
Яна сўрадилар:
– Қаерга боряпсан?
Робиъа деди:
– У жаҳонга боряпман.
Сўрадилар:
– Аллоҳ бандаларининг қайси ишидан рози бўлади?
Робиъа деди:
– Берганига шукр қилса, балосига сабр