ушлагичларни юқорига силжитиб бориш керак. Баланд металл иншоотларни қуришда уларнинг асоси қурилиш бошланишида ерлатгичларга уланиб бириктирилиши керак. Яшин қайтариш бўйича қуриш ва тадбирлар қурилиш лойиҳаси ва графигига ёки бино ёхуд иншоотни реконструкциялашга шундай киритилган бўлиши керакки, бунда яшиндан ҳимоялашни бажарилиши асосий қурилиш-монтаж ишлари билан бир пайтда олиб борилиши керак. Бино ва иншоотларда яшиндан ҳимоялашни ўрнатиш, тугатиш ишларини бошланишида, портлаш хавфи мавжуд зоналарда – технологик ускуналарни комплекс синовлари бошланишигача, қабул қилиниши ва эксплуатацияга топширилиши керак.
Яшин қайтаргичларнинг энг содда икки тури: алоҳида турувчи стерженли ва трослиси амалда кенг қўлланилади. Стерженли яшин қайтаргич ингичка, учли металл стержень кўринишидаги электроддан ва умумий қаршилиги 10—20 ом дан ошмайдиган ерлатгичдан иборат. Тросли яшин қайтаргич эса электр узатиш линиялари устидан тортилган сим (трос) кўринишида ва умумий қаршилиги 10—20 ом дан ошмайдиган пухта ерга улагичдан иборат. Яшин қайтаргич ҳимоя қилинадиган объект устига ўрнатилади.
Яшин қайтаргичнинг ишлаш принципи тож разрядига (зарядсизланишига) асосланган. Атмосферада момақалдироқ бўлган вақтда ҳосил бўладиган кучли электр майдони яшин қайтаргичнинг учида тож разрядни вужудга келтиради. Бу разряд зарядларнинг бино олдида тўпланишига йўл қўймай, уларни ерга ўтказиб туради ва бинони яшин зарбларидан сақлайди. Якка стерженли яшин қайтаргичнинг ҳимоя зонаси (таъсир доираси) шакли бўйича чўққисида 450 бурчак ташкил этадиган конусга яқин бўлади. Бир тросли яшин қайтаргичда ҳимоя зонаси, трос ва унинг ости текислигидаги 450 ли проекциялари қирралар вазифасини ўтайдиган, уч қиррали призма шаклида бўлади.
Алоҳида турувчи яшин қайтаргичлар учун тўғридан-тўғри яшин уришидан ҳимоялаш ерлатгичини танлашда қуйидаги ерлатгичлар конструкциялари қўлланилиши етарли бўлади: а) бир (ва кўпроқ) темирбетонли узунлиги 2 метрдан кам бўлмаган остоёқлик ёки бир (ва кўпроқ) узунлиги 5 метрдан кам бўлмаган темирбетонли қозиқоёқ; б) бир (ва кўпроқ) ерга 5 метрдан кўп чуқур киритилган диаметри 0,25 м дан кам бўлмаган темир бетон таянч устуни; в) Ер билан таъсирланиш сирти майдони 10 м2 дан кам бўлмаган эркин шаклдаги темирбетон фундаменти; г) узунликлари 3 метрдан кам бўлмаган 3 ёки ундан кўп электродлардан тузилган, вертикал электродлар орасидаги масофа 5 м дан кам бўлмаган горизонтал электрод билан бирлаштирилган сунъий ерлатгич.
Ҳимояланаётган бино ёки иншоотни ер ости металл конструкцияларидан (шу жумладан, ҳар нарсага мўлжалланган электр кабеллари бўйича) юқори потенциал содир этилишини бартараф этиш учун яшинни тўғридан-тўғри уришидан ҳимоялаш ерлатгичлари бу коммуникациялардан имкон қадар, технологик талаблар бўйича йўл қўйиладиган, максимал масофага узоқлаштирилган бўлиши керак. Бино ва иншоотларда тўғридан-тўғри газ чиқариш ва нафас олиш қувурлари