тўғридан-тўғри уришидан ҳимоялаш алоҳида турувчи ёки ҳимояланаётган объектда ўрнатилган, талаб қилинадиган ўлчамли зонасини ҳимоясини таъминловчи стерженли ёки троссли яшин қайтаргичлар билан бажарилиши керак. Объектда яшин қайтаргичлар ўрнатишда ҳар бир стерженли яшин ушловчига ёки троссли яшин ушловчининг ҳар бир устунига иккитадан кам бўлмаган ток қочиргичлар таъминланган бўлиши керак.
Томни қиялиги 1:8 дан кўп бўлмаганда яшин ушлагич тўр ҳам фойдаланилиши мумкин. Яшин ушлагич тўр диаметри 6 мм дан кам бўлмаган пўлат симдан бажарилган бўлиши керак ва том тепасига ёхуд ёнмайдиган ёки қийин ёнадиган иссиқлагич ёки гидроизоляция остига ёйилиб ётқизилган бўлиши керак. Тўр ячейкалари қадами 6х6 м дан кўп бўлмаслиги керак. Тўрнинг тугунлари пайвандланиб бириктирилган бўлиши керак. Томни устидан чиқиб турган металл элементлар (қувурлар, шахталар, вентиляция қурилмалари) яшин ушлагич тўрга уланиб бириктирилган бўлиши, чиқиб турган металмас элементлар эса – қўшимча яшин ушлагичлар билан ускуналаниши ҳамда яшин ушлагич тўрга уланиши керак. Металл томли (кровлили) бино ва иншоотларда яшин ушлагич сифатида томни (кровлини) ўзи фойдаланилиши керак. Бунда барча чиқиб турган металлмас элементлар яшин ушлагичлар билан жиҳозланиши ва томни (кровлини) металига уланиб бириктирилиши керак. Металл томдан (кровлидан) ёки яшин ушлагич тўрдан ерлатгичларга ток қочирилиши (чиқарилиши) бинони периметри бўйича ҳар бир 25 м дан кам бўлмаган масофада бажарилиши керак. Бинони ташқи деворлари бўйича ётқизиладиган ток қочиришлар чиқарилиши кириш ёки одамлар тегиб кетмаслик жойидан 3 м дан яқин бўлмаган жойлардан ўтказилиши керак.
Ёнувчан ва суюлтирилган газлар ва енгил алангаланувчан суюқликлари бор ташқи ускуналарни яшинни тўғридан-тўғри уришидан ҳимоялаш қуйидагича олиб борилиши керак: а) ускуналарни темирбетондан корпуслари, ускуналарни металли корпуслари ва томи метали қалинлиги 4 мм дан кам алоҳида резервуарларни ҳимояланаётган объектда ўрнатилган ёки алоҳида турган яшин қайтаргичлар билан ускуналаш керак; б) ускуналарнинг металл корпуслари ва томи метали қалинлиги 4 мм дан ва ундан кўп сиғими 200 м3 дан кам томи (крышаси) металини қалинлигидан қатъий назар алоҳида резервуарларни, шунингдек иссиқликдан изоляцияланган ускуналарни металл ғилофларини ерлатгичга улаш кифоя. Агар ташқи ускуналарда ёки ёнувчан газлар ёки енгил алангаланувчан суюқликлар бор резервуарларда (ер усти ёки ер ости) газ чиқариш ва ёки нафас олиш қувурлари бўлса, унда улар ва улар устидаги макон яшинни тўғридан-тўғри уришидан ҳимояланган бўлиши керак. Худди шундай макон цистерналар бўйнидаги кесими устидан ҳимояланади, унга қуйиб-бўшатиладиган эстакадада маҳсулотни очиқ қуйиш бажарилади. Яшинни тўғридан-тўғри уришидан нафас олиш клапанлари ва уларнинг устидаги баландлиги 2,5 м радиуси 5 м -ли цилиндр билан чекланган макон ҳам ҳимояланиши керак.
Яшинни иккиламчи кўринишидан ташқи ускуналарни ҳимоялаш учун уларда ўрнатилган