бўладиган заррачалар ва электрмагнит квантларини оқими. Ионлаштирувчи нурланишнинг энг кўп учрайдиган турлари ренген ва гамма нурланишлар, альфа заррачалар, электронлар, нейтронлар, протонлар оқимлари бўлади. Ионлаштирувчи нурланишлар бевосита ёки билвосита муҳитни ионлашишини, яъни зарядланган атомлар ёки ионлар молекуласини келтириб чиқаради. Ионлаштирувчи нурланишлар манбаълари табиий ва сунъий радиофаол моддалар, турли хилдаги яро-техника ускуналари, тиббий перепаратлар, кўп сонли назорат-ўлчов қурилмалари (металларни дефектоскопия қилишда, пайванд бирикмаларини сифатини назорат қилиш). Улар қишлоқ хўжалигида, геология разведкасида, статик электрланишга қарши курашда ва б.қ. қўлланилади.
Ионлаштирувчи нурланишларнинг асосий манъбалари қуйидагилар. Радон- 222 – альфа-заррачалар чиқарувчи газ. Тоғ жинсларида доимо ҳосил бўлади. Шахталарда, ертўлаларда, бинонинг 1-қаватида тўпланганда хавфли. Шамоллатиб туриш керак.
Ксенон-133 – газсимон изотоплар. Атом реакторининг ишлаш жараёнида доимо ҳосил бўлади ва парчаланади. Ҳимоя сифатида изоляция қўлланилади. Йод-131 – бета-заррачалар ва гамма нурланиш чиқаради. Атом реакторининг ишлашида ҳосил бўлади. Ўтлар билан бирга ҳайвонлар чайнашидан ҳазм бўлади ва сутга ўтади. Одамни қалқон безларида йиғилади. Ҳимоя сифатида «йод пархези» қўлланилади, одамни овқат рационига йод қўшилади. Криптон-85 – оғир газ, бета-заррачалар ва гамма нурланишлар чиқаради. Реакторни ишланган ёқилғи элементлари таркибига киради. Уларни сақлаганда – ажралади. Ҳимоя – изоляцияланган хона. Стронций 90 – бета заррачалари чиқарадиган металл. Радифаол чиқиндиларда ажраладиган асосий маҳсулот. Одамни суякли тўқималарида йиғилади. Цезий -137 бета заррачалар ва гамма нурланишлар чиқарадиган металл. Мускуллар тўқималари ҳужайраларида тўпланади. Радий- 226 – альфа ва бета заррачалари, гамма нурланишлари чиқарадиган металл. Ҳимоя – яширин жой ва бошпаналар. Углерод -17 – бета заррачалари чиқаради. Углеродни табиий изотопи. Археологик материаллар ёшини аниқлашда қўлланилади. Плутоний -239 альфа заррачалар чиқаради. Радиофаол чиқиндилар таркибида бўлади. Ҳимоя – радиофаол чиқиндиларни сифатли кўмиш. Калий 40 вета заррачалар ва гамма нурланишлар чиқаради. Барча ҳайвонлар ва ўсимликлар таркибида бўлади ва киритилади.
Альфа заррачалар – гелий атомининг мусбат зарядланган ядроси. Бу заррачалар атом номерлари катта баъзи бир элементларнинг радиофаол парчаланишида чиқарилади, асосан бу трансуран атом номерлари 92 дан катта элементлар. Альфа заррачалар муҳитда тўғри чизиқли 20 минг км/сек тезликда тарқалади ва ўзининг йўлида катта зичликли ионлашиш яратади. Альфа заррачалар катта массага эга, ўз энергиясини тез йўқотади ва шунинг учун аҳамиятсиз чопиб ўтишга эга: ҳавода- 20—110 мм, биологик тўқималарда – 30—150 мм, алюминийда 10—69 мм.
Бета заррачалар – бу альфа заррачаларга қараганда катта ўтиш ва кичик ионлаштириш қобилиятига эга электронлар ёки позитронлар