киритилаётган янги ишлаб чиқариш, технологиялар учун давлат қабул комиссияси фойдаланишга қабул қилганига қадар ёки янги технологияларни тадбиқ этилгунича вақтинчалик йўриқномалар ишлаб чиқишга рухсат этилади.
Бўлинмада амалдаги ташкилотни таркибий бўлинмаси ишловчилари учун меҳнатни мухофаза қилиш бўйича йўриқномалар, шунингдек бу йўриқномаларни рўйхати шу бўлинма раҳбарида сақланади.
Йўриқномаларни таркибий бўлинмага фақат йўриқномаларни бериш журналида имзолатиб бериш керак бўлади. Йўриқномаларни назорат нусхаси меҳнатни мухофаза қилиш хизматида сақланади.
Ишловчилар учун меҳнатни мухофаза қилиш бўйича йўриқномаларни жойлашиш жойини таркибий бўлинма раҳбари улар билан танишиш тўсиқларсиз бўлиши ва қулайлиги ҳисобга олиниб аниқлайди.
Йўриқномалардан ишга қабул қилинаётган барча ишловчиларга кириш йўл-йўриғини, иш жойидаги дастлабки ва кейинчалик ҳар чоракда ўтказиладиган даврий йўл-йўриқларини, меҳнат қилиш хусусиятлари ўзгарганда навбатдан ташқари ҳамда бевосита мутахассислик бўйича мажбуриятлар билан боғланмаган бир маротабалик ишларни бажаришда (юклаш, тушириш, ҳудудларни тозалаш, наряд – рухсат расмийлаштирилиши керак бўлган ишларни бажариш ва ҳ.к.) ўтказиладиган мақсадли йўл-йўриқларни беришда фойдаланилади. Ишловчилар учун йўриқномалар дастлабки йўл-йўриқ ўтказишда, йўл-йўриқ шахсий карточкасига қўл қўйдирилиб, ишловчиларга берилиши ёки иш жойлари, ёхуд участкаларда осиб қўйилиши, ишловчилар фойдалана олиши мумкин бўлган жойда сақланиши керак. Меҳнатни мухофаза қилиш хизмати ишловчилари йўриқномаларни ўз вақтида алмаштириб туришга мажбурлар.
Йўриқномаларни ишловчилар томонидан ўрганилишини иш берувчи таъминлайди. Ишловчилар учун йўриқнома талабларини бажариш мажбурийдир. Бу талабларни бажармаслик меҳнат интизомига риоя этмаслик даражасида тушунилади, ва тегишли чора кўрилади.
1.5. Корхоналарда меҳнат хавфсизлиги стандартларини ишлаб чиқиш
Корхоналарда меҳнатни мухофаза қилиш ва меҳнат хавфсизлигини таъминлашнинг стандартларини ишлаб чиқиш. Корхоналарда асосан меҳнат хавфсизлиги стандартлари тизимининг ташкилий-методик стандартлари ишлаб чиқилиб, қуйидагилар стандартлаштириш объектлари бўлади: корхонада меҳнат хавфсизлигини таъминлаш ишларини ташкиллаштириш, режалаштириш ва рағбатлантириш тартиби; ишловчиларни меҳнат хавфсизлиги бўйича ўқитишни ва йўл-йуриқ беришни ташкиллаштириш; хавфи юқори бўлган объектларни назорат қилиш; меҳнат хавфсизлигини назоратини ташкиллаштириш; хавфи юқори даражада бўлган объектларга хизмат кўрсатувчи шахсларни аттестация қилиш; корхона бўлинмалари ва хизматларида меҳнат хавфсизлигини таъминлаш бўйича ишларни баҳолаш методикаси; корхонада ишлаб чиқаришда олинган тан жароҳатланишлари ва касб касалликлари сабабларини тахлил қилиш тартиби; корхонани конструкциявий ва технологик ҳужжатларига