Рахматулла Усманов

Қурилишда меҳнатни мухофаза қилиш


Скачать книгу

далолатнома билан расмийлаштирилади ва журналда қайд этилади. Керак бўлганда буйруқ чиқарилиб, меҳнатни мухофаза қилиш ҳолатини яхшилаш чораси кўрилади. Текширув натижалари корхона раҳбари ёки бош мухандиси ҳузуридаги цех, участка ва тайёрлов масканлари бошлиқларини ишлаб чиқариш бўйича йиғилишида муҳокама қилинади ҳамда камчиликларни бартараф этиш, меҳнат шароитларини яхшилаш тадбирлари, уларни бажариш муддатлари ва бажарувчилари кўрсатилган буйруқ билан расмийлаштирилади ва унинг амалий бажарилиши таъминланади.

      2. МЕҲНАТ ШАРТНОМАСИ ТАРАФЛАРИНИНГ МЕҲНАТНИ МУХОФАЗА ҚИЛИШ БЎЙИЧА МАЖБУРИЯТЛАРИ

      2.1. Меҳнат шартномаси ҳақида тушунча

      Меҳнат шартномаси – ходим ва иш берувчи ўртасидаги муайян мутахассислик, малака, лавозим бўйича ишнинг ички меҳнат тартиби қоидалари, меҳнат тўғрисидаги қонунлар ва бошқа меъёрий ҳужжатлар билан белгиланган шартлар асосида ҳақ эвазига бажарилиши ҳақида тарафлар келишувидир.

      Меҳнат шартномасида тарафларнинг келишуви бўйича: иш жойи (корхона ёки унинг бўлинмаси), ходимнинг меҳнат вазифалари – мутахассислиги, малакаси, лавозими; ишнинг бошланиш куни; меҳнат шартномаси муайян муддатга тузилганда унинг амал қилиш муддати; меҳнат ҳақи миқдори ва меҳнатни бошқа шартлари белгиланади.

      Ходим ва иш берувчи меҳнат шартномасининг тарафларидир.

      Меҳнат шартномасини тузиш пайтида ходимнинг қонунлар ва бошқа меъёрий ҳужжатлар билан белгиланган меҳнат ҳуқуқлари ҳамда кафолатлари даражаси пасайтирилиши мумкин эмас.

      Ўзбекистон республикасининг янги таҳрирдаги меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунининг 22-моддасида ходимнинг ва 23- моддасида иш берувчининг меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги ҳуқуқлари ва мажбуриятлари кейинчалик Ўзбекистон республикаси Меҳнат кодексининг тегишлича 355 ва 359-моддаларида ҳам келтирилиб мустаҳкамланган.

      2.2. Ходимларни меҳнатни мухофаза қилиш бўйича ҳуқуқлари ва мажбуриятлари

      Ўзбекистон республикасининг Меҳнат кодексига биноан, ҳар бир ишловчи қуйидаги ҳуқуқларга эга:

      меҳнатни мухофаза қилиш талабларига жавоб берадиган иш жойига;

      ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликларидан қонунлар бўйича мажбурий ижтимоий суғурталаниш;

      иш берувчидан, тегишли давлат органларидан ва жамоа ташкилотларидан иш жойидаги шароитлар ва меҳнатни мухофаза қилиш тўғрисидаги, соғлиғини шикастланиши тавакали мавжудлиги тўғрисида, шунингдек ишлаб чиқаришнинг зарарли ва хавфли омиллари таъсиридан ҳимоялаш бўйича чоралар тўғрисида ишончли маълумотлар олиш;

      меҳнатни мухофаза қилиш талаблари бузилиши сабабли, унинг ҳаёти ва соғлиғи учун хавф содир бўлиши мумкин бўлган шароитларда, ишларни бажаришни рад этиши, қонунларда назарда тутилган ҳолатлардан ташқари, хавф бартараф этилганига қадар;

      иш берувчининг воситалари эвазига, меҳнатни мухофаза қилиш талабларига биноан, шахсий ва жамоа ҳимоя воситалари билан таъминланиши;

      иш