тебранишлар ҳаво ва тегиш (контакт) йўли билан тарқалади; юқори частоталиси эса тегиш йўли билан тарқалади. Ультратовуш юрак-қон томирлари, асаб ва эндокрин тизимига зарарли таъсир ўтказади; терморостлаш ва моддалар алмашувини бузади. Маҳаллий (жойига) таъсири гунг бўлиб қолишга олиб келиши мумкин. Ҳимоя тадбирлари: 1) тўсқичлантиришдан (блокировкадан) фойдаланиш; 2) товушни изоляциялаш (экранлаш); 3) масофадан бошқаришни қўллаш; 4) антишовқинларни қўллаш. Назорат қилиш приборлари сифатида RFT турли виброакустик тизими қўлланилади. Ультратовуш эластик тўлқинлар каби хоссалари бўйича эшитиладиган товушдан фарқ қилмайди, бироқ тебраниш жараёни частотаси, энергияни иссиқликка трансформацияланиши ҳисобига, тебранишни тезроқ сўнишига ёрдам беради.
Частотали спектри бўйича ультратовуш паст частотали ва юқори частоталига бўлинади; тарқалиш усули бўйича – ҳаво ва тегиш (контакт) йўли билан тарқаладиган ультратовуш фарқланади. Паст частотали ультратовуш тебранишлар ҳавода яхши тарқалади. Уларни организмга таъсирини биологиявий самарасининг суръати, таъсир давомийлиги ва ультратовуш таъсирига учраётган жисм сиртининг ўлчамига боғлиқ бўлади. Ҳавода тарқаладиган ультратовушни узоқ вақт систематик таъсири асаб, юрак қон томирлари ва эндокрин тизимларини, эшитиш ва вестибулятор анализаторларини фаолиятларини бузилишига олиб келади. Ультратовуш ускуналарида ишлаётганларда аниқ астения, қон-томирлари гипотонияси, юрак ва мияни электр фаоллигини пасайиши, чекланган ҳудудда, қоронғуликда қўрқув ҳиссиёти, тез-тез ўзидан кетишлар, ортиқча терлаш, қоринда, ингичка ичакда, ўт пуфагида спазмалар кузатилади.
Энг тавсифли шикоятларга тез толиқиш, бош оғриғи ва бошда босим ошишини сезиш, қийинчилик билан диққат қилиш, фикрлаш жараёнининг тормозлашуви, уйқусизлик киради. Юқори частотали ультратовушни қўлларга контактли таъсири қўллар капларида капиляр қон айланишини бузилишига, оғриқ сезишни пасайишига олиб келади, яъни асабий бузилиш ривожланади. Касбий касалланиш фақат ультратовушни қўлларга тегиш (контактли) таъсирида рўйхатга олинган. Таъкидлаш жоизки, ишлаб чиқариш шовқини ва титраши ультратовушдан кўра кўпроқ агрессив таъсир қилади.
Ультратовуш ускуналарига хизмат кўрсатувчи шахсларга таъсир этувчи касбий зарарларнинг таъсири кўпчилик омиллар билан, авалом бор паст частотали шовқиннинг генерацияланадиган ультратовуш тебранишларининг частотаси билан аниқланади. Умумий суръатлилик даражаси эшитиладиган ва ульратовуш оралиқли частоталарда 90—120 дБ чегарасида тебранади. Организмга умумий таъсирдан ташқари паст частотали ультратовуш тебраниш қўзғатилган ишлов берилаётган деталлар ёки приборларга тегканда жорий таъсир ҳам ўтказилади. Ульратовуш аппаратлари билан узоқ вақт ишлаётган шахсларда бош оғриғи, бош айланиши, умумий ҳолсизлик, тез толиқиш, уйқуни бузилиши, ғашлилик, хотирани ёмонлашуви, товушга юқори сезгирлик, тана массасини йўқотилиши кузатилади.
Ультратовуш манбалари таъсирида