Рахматулла Усманов

Қурилишда меҳнатни мухофаза қилиш


Скачать книгу

ишлаб чиқариш титрашининг манбаълари урадиган, уриб-айлантирадиган ва айлантирадиган пневматик ёки электр юритмали механизациялаштирилган қўл машиналари бўлади. Урадиган таъсирли машиналар титраш принципига асосланган. Уларга қопқоқли, кесувчи, қайтарувчи болғалар, пневмозичлагичлар киради. Уриб-айлантириб таъсир қиладиган машиналарга пневматик ва электр перфораторлар киради. Айлантириш таъсирига асосланган машиналарга силлиқлаш, пармалаш машиналари, электр ва бензин моторли арралар киради. Шунингдек, маҳаллий титраш чархлаш, эговлаш, силлиқлаш, полларни жилолаш ишларида ҳам бўлиши мумкин. Ундан ташқари, буюмларни қўлда узатадиган муқим датгоҳларда бажариладиган ҳамда двигателсиз қўл машиналарида ишлаганда, масалан, учлаштириш (рихтовкалаш) ишларини бажаришда ҳам маҳаллий титраш вужудга келади.

      Титрашдан одамни ҳимоялашни энг таъсирли воситаси унинг титраётган ускунага бевосита тегишини (контактини) бартараф қилиш. Бунга масофадан бошқариш, саноат роботларини қўллаб, автоматлаштириш ва технологик ускуналарни алмаштириб эришилади. Механизациялаштирилган қўл машиналари титрашини ёқимсиз таъсирини операторга камайтиришга техник ечимлар: титраш суръатини бевосита унинг манбасида камайтириб (конструктив ўзгатиришларни амалга ошириб; ташқи титрашдан ҳимоялаш воситалари, титраш манбаси билан оператор қўллари орасига жойлаштирилган эластик демпфирлайдиган материаллар ва қурилмалар қўллаб) эришилади.

      Тадбирлар комплексида меҳнат ва дам олишнинг илмий асосланган тартиби муҳим ўрин тутади. Масалан, титраш билан умумий контакт вақти иш сменаси давомийлигининг 2/3 қисмидан ошмаслиги керак; фаол дам олиш учун иккита регламентланган танаффус ўрнатиш, физиопрофилактика муложаларини ўтказиш, махсус комплекс бўйича ишлаб чиқариш гимнастикасини ўтказиш тавсия қилинади. Маҳаллий ва умумий титрашни ёқимсиз таъсирини олдини олиш учун ишловчилар шахсий ҳимоя воситалар: қўлқоплар ёки перчаткалар, махсус оёқ кийимлардан фойдаланишлари керак. Корхоналарда санитар-эпидемология назорати, тиббиёт муассасалари ва меҳнатни мухофаза қилиш хизматлари иштирокида таъсир этувчи титрашни тавсифи ва ишлаб чиқариш муҳитининг унинг келтириб чиқариш омиллари ҳисобга олиниб тиббий-биологиявий профилактика тадбирлари муайян комплекси ишлаб чиқилиши керак.

      3.4. Электр токи, параметрлари, хавф манбалари, одамга таъсири. Электр токи таъсиридан ҳимоялаш

      Одам организмига электр токининг иссиқлиги таъсирида организмнинг тўқималари ва биологияли муҳити қизийди, бу бутун организмни қизишига олиб келади, натижада организмдаги алмашиниш жараёнларини бузилиши ва унга боғлиқ нормадан четланишлар вужудга келади. Электролитик таъсирда қонни, плазмаларни ва организмни бошқа физиологик эритмаларини ажралиши содир бўлади, бундан сўнг улар ўз фаолиятларини бажара олмайдилар. Биологиявий таъсир асаб толаларини ва бошқа органларни ғижинишига ва қўзғатилишига олиб келади.

      Электр токи билан шикастланишнинг иккита тури: электрдан жароҳатланишлар