ва соғлиғига хавф вужудга келиши туфайли ишни бажаришни рад этган вақтда иш берувчи уни бошқа иш билан таъминлаши, агар объектив сабабларга кўра бошқа иш билан таъминлаш мумкин бўлмаса, ходимни ишламасдан турган, унинг соғлиғи ва ҳаёти учун хавф бартараф этилгунга қадар вақти учун меҳнат кодекси ва бошқа қонунлар асосида ҳақ тўланади.
Ходим ўрнатилган нормалар бўйича шахсий ва жамоа ҳимоя воситалари билан таъминланмаган ҳолатда, иш берувчи ундан меҳнат мажбуриятларини бажаришни талаб қилишга ҳақли эмас ва бу сабаб бўйича вужудга келган тўхтаб қолиш вақтига ҳақ тўлаши шарт.
Ишловчиларни меҳнатни мухофаза қилиш талабларидан билимларини текширишни ўтказиш учун ташкилотларда иш берувчининг (раҳбарнинг) буйруғи (фармойиши) асосида, меҳнатни мухофаза қилиш талабларидан билимларни текшириш бўйича таркиби уч кишидан кам бўлмаган, ўрнатилган тартибда меҳнатни мухофаза қилиш бўйича ўқишдан ўтган ва меҳнатни мухофаза қилиш талабларидан билимлари текширилган комиссия тузилади. Иш берувчи (ёки унинг ваколатли шахси) зарарли ва (ёки) хафвли шароитли ишларга қабул қилинаётган шахсларни, ишларни бажаришни хавфсиз методлари ва усулларига ўқитилишини таъминлайди, меҳнат фаолияти давомида эса – даврий ўқитишни ва меҳнатни мухофаза қилиш талабларидан билимларни текширишни олиб боради.
Кўрсатилган ишларга биринчи бор киришаётганлар ёхуд касб бўйича бир йилдан ортиқ танаффусга эга бўлган ишчи касблар ишловчилари меҳнатни мухофаза қилиш бўйича ўқишдан ўтадилар ва меҳнатни мухофаза қилиш талабларидан билимлари бу ишни бажаришга тайинлангандан сўнг бир ой ичида текширишдан ўтказилади. Иш берувчи (ёки унинг ваколатли шахси) йилига камида бир марта, ишчи касблар ишловчиларини жабрланувчиларга датлабки ёрдам кўрсатишни даврий ўқитилишини ташкиллаштиради.
2.3. Хавфсиз ва соғлом меҳнат шароитларини таъминлаш бўйича иш берувчиларнинг мажбуриятлари
Ўзбекистон республикасининг меҳнатни мухофаза қилиш тўғрисидаги қонунчилик асосларида корхонада меҳнат шароитлари ва меҳнатни мухофаза қилиш ҳолатига жавобгарлик иш берувчига юклатилади.
Қонунчилик асосларига биноан иш берувчи қуйидагиларни таъминлашга мажбур:
ишлаб чиқариш бинолари, иншоотлари, ускуналарини хавфсиз эксплуатация қилинишини;
технология жараёнлари ва ишлаб чиқаришда қўлланиладиган хом-ашё ва материалларни хавфсизлигини, шунингдек жамоа ва шахсий ҳимоя воситаларини самарали фойдаланилишини;
ҳар бир иш жойида меҳнатни мухофаза қилиш бўйича қонунчилик ва бошқа ҳуқуқий норматив ҳужжатлар талабларини бажарилишини;
ишловчиларга керакли санитар-маиший ва даволаш-профилактика хизматларини ташкиллаштириш;
қонунчилик билан ўрнатилган ишловчиларни меҳнат қилиш ва дам олиш тартибини;
меҳнат шароитлари зарарли ва хавфли ишлаб чиқаришда, шунингдек ифлосланиш билан боғлиқ ишларда банд бўлган ишловчиларга ўрнатилган нормаларга биноан махсус кийим,