ўта намлиги ва ток ўтказувчан чангларнинг (зарарли омиллар) мавжудлиги одамни электр токи (хавфли омил) билан жароҳатланиш хавфини кучайтиради.
3.2. Акустик тебранишлар, шовқин манбалари, синфланиши, таъсири, нормалаштирилиши
Суръатли шовқинни одам организмига таъсири асаб жараёнларини кечишига ноқулай таъсир этади, толиқишни ривожланишига олиб келади, юрак-қон томирлари тизимини ўзгаришига ва шовқин патологиясини вужудга келтиради ва унинг натижасида секинлик билан эшитиш пасайиши ривожланади. Ишлаб чиқариш шароитларида шовқин манбалари ишлаётган дастгоҳлар ва механизмлар, механизациялашган қўл асбоблари, электр машиналари, компрессорлар, кўтариш-ташиш машиналари, ёрдамчи ускуналар (вентиляция қурилмалари, кондиционерлар) ва б.қ. бўлади.
Спектрининг тавсифи бўйича шовқинлар кенг қамровли ва маромлига бўлинади. Вақт тавсифи бўйича шовқинлар ўзгармас ва ўзгармас бўлмаганга бўлинади. Ўз навбатида ўзгармас бўлмаган шовқинлар вақт бўйича тебранувчан, танаффусли ва импульсли бўлиши мумкин. Иш жойларида ўзгармас шовқинни тавсифномаси сифатида, шунингдек унинг ноқулай таъсирини чеклаш бўйича самарали тадбирларни аниқлаш учун, товуш босими даражаси децебелда (дБ) қабул қилинади. Иш жойларида ҳам шовқиннинг умумий характеристикаси сифатида товуш даражаси децебелларда қабул қилинади, у товуш босимини частота тавсифномасининг ўртача қийматини бидиради.
Шовқин билан курашишнинг асосий тадбирлари – техникавий бўлади ва учта бош йўналишлар бўйича олиб борилади:
шовқинни пайдо бўлиш сабабларини бартараф қилиш ёки уни манбасида пасайтириш;
шовқинни узатиш йўлларида секинлаштириш;
ишловчиларни бевосита шовқиндан ҳимоялаш.
Шовқинни пасайтиришнинг самарали воситаси шовқинли технологик операцияларни кам шовқинли ёки тўлиқ шовқинсизлари билан алмаштириш. Шовқинни унинг манбасида камайтиришга: ускунанинг шовқин чиқарадиган қисмини конструкциясини такомиллаштириш; конструкциясида акустик хоссалари пасайтирилган материаллардан фойдаланиш; шовқин манбасида имкон борича унинг яқинида қўшимча товуш изоляцияловчи ёки тўсувчи ўрнатиш эвазига эришилади. Шовқинга қарши курашнинг энг содда техник воситаларидан бири машинани шовқинли бирикмасини ёпувчи товушни изоляцияловчи ғилоф ўрнатиш. Акустик экранларни қўлланилиши ускунадан тарқалаётган шовқинни самарали камайтиришга хизмат қилади. Шовқинли механизмни иш жойини ёки машинани хизмат кўрсатиш зонасини чегаралайди. Шовқинли хоналарда товуш ютувчи юзали қопламаларни шип ёки деворлар учун қўлланилиши шовқин спектрини пастроқ частоталигига ўзгаришига олиб келади ва бу меҳнат шароитларини яхшилайди.
Инфратовуш – товуш тўлқинини 25 Гц дан кам частота билан тебраниши.
Инфратовушли тебранишларнинг пайдо бўлиш табиати эшитиладиган товушники каби бўлади, шунинг учун инфратовуш ҳам худди эшитиладиган товуш бўйсинадиган қонуниятларга бўйсинади