Жуда зўр-ку, ўғлим! Беҳад хурсандман! У ерда сени яхши кўришса керак-а?! Кап-катта йигит бўлиб қолганингни қара!..
– Хўш, рождествога нима совға қилай?
– Ҳеч нарса. Менга ҳеч нарса керак эмас. Сиз, азиз болаларим борлигининг ўзи етади.
Фрэнк жилмайди:
– Майли, сизнингча бўла қолсин: ҳеч нарса бўлмаса, ҳеч нарса.
Бироқ онаси ўғли унга, албатта, нимадир олишини биларди. Чиқиб кета туриб Фрэнк бир дақиқа эшик олдида ушланиб, синглисини қучоқлаб қўйди, онасига кеч қайтишини айтиб, огоҳлантирди ва Маржорининг олдига шошди, чунки уни театрга олиб боришга ваъда берганди.
– Сенга рождествога қандай совға қилсам экан, Маржи? – нимқоронғи йўлакда қиздан бўса олар экан, сўради йигит. – Бугун беш юз доллар мукофот олдим.
Эндигина ўн бешга кирган беғубор қиз на айёрликни, на тамагирликни биларди.
– Вой, бу нима деганинг, менга ҳеч нарса керак эмас…
– Ҳеч нима керак эмасми? – такрорлади йигит ва қизни белидан қучаркан, лабидан бўса олди. Оҳ, бу дунёда ўзингга йўл очиш, ҳаётдаги ҳамма нарсадан завқланиш қандай яхши!
5
Кегалнасиид айнилсўннигн голоткит яборйьўотйиибд, аФ–р эўннк снаокнк-икзогмаитсўсилон иши унга тўғри келмаслигига (Уотерменлар компаниясидаги ҳолатдан келиб чиқиб) тўлиқ ишонч ҳосил қилиб, бу фирмадан кетишга ва “Тай энд Компани” банкирлик конторасига ишга киришга қарор қилди. У жаноб Тай билан “Уотермен энд Компани”нинг ташқи савдо-сотиқ ишлари бўйича агенти сифатида танишган ва Тай шу заҳотиёқ бу йигитга қизиқиб қолганди.
“Хўжайинларингизнинг иши қандай кетяпти?” – баъзан кўнгилчанлик билан сўраб қоларди у. Ёки “Қалай, вексель портфелингиз катталашяптими?” – дерди қизиқиб.
Мамлакат бошидан оғир кунларни кечирарди, қимматбаҳо қоғозларнинг кўплаб чиқарилиши, қулдорликка қарши тарғибот ва бошқа нарсалар туфайли одамлар келажакдан хавотирда эдилар. Тайнинг наздида – сабабини ўзи ҳам тушунтириб бера олмасди – бу йигит билан шу кунги муҳим масалалар тўғрисида гаплашса бўладиганга ўхшаб туюларди: бу нарсаларни тушуниш учун йигит етарли даражада улғаймаган, бироқ унинг ақли ҳар балога етади.
– Миннатдорман, жаноб Тай, ишларимиз ёмон эмас, – деб жавоб берарди одатда ёш Каупервуд.
– Мана кўрасиз, – деди бир куни Тай йигитга, – агар қулдорликка қарши тарғибот тўхтайвермаса, биз ҳали тоза ёмон кунларни бошдан кечирамиз.
Айни шу пайтда штатда келгинди бир кубаликка тегишли қулни эгасидан тортиб олиб, озод қилиб юбо ришганди, чунки Пенсильваниянинг қонунлари бўйича штат ҳудудида бўлган ҳар бир қора танли, ҳатто бу ердан ўтиб кетаётган бўлса ҳам, озод бўларди. Бу воқеа халқ орасида анча шов-шувга сабаб бўлди, бир нечта одам қамалди, газеталар шовқин-сурон солди.
– Жануб одамлари бундай нарсаларга чидаб ўтиришига ҳеч қачон ишонмайман. Бу воқеа бизнинг ишларимизни ҳам чалкаштириб юборади ва, айтиш мумкинки, бошқа тармоқларда ҳам шундай бўлади. Гапимни эслаб қолинг: биз жанубий штатларнинг ажралиб чиқишига олиб келамиз, – жаноб Тай бу гапни сезилар-сезилмас