аҳамиятсиз маросим ва фаолият турлари учун турли мукофотлар ўйлаб топилди. Болаларга “Мен нимада ноёбман?” ёки “Менга ўзимдаги қайси жиҳат ёқади?” мавзусида иншо ёзиш каби маънисиз уй вазифалари бериларди. Авлиёота ва руҳонийлар черковга келувчиларга ҳар бир киши Худо қаршисида ўзгача экани, ўртамиёна эмас, балки ҳаммадан ажралиб туриш учун яратилганини уқтирарди. Бизнес ва мотивацияга оид тадбирларда ҳар бир инсон муваффақиятга эришиши ва ўзгача бўлиши тўғрисидаги парадоксал зикр янграшда давом этарди.
Бир авлод улғайгандан кейинги хулоса шуки, кўпчилигимиз ўзгача эмас эканмиз. Муҳим сабабларсиз инсоннинг ўзига юқори баҳо бериши маъносиз эканлиги маълум бўлди. Машаққат ва омадсизликлар инсонни чиниқтириш, муваффақиятли қилиш учун зарур ва фойдалилиги кундай равшанлашди. Одамларни ўзига юқори баҳо беришга ўргатиш Билл Гейтс ёки Мартин Лютер-Кинг эмас, Жиммига ўхшаган миллионлаб касларни пайдо қилиши ошкор бўлди.
Жимми – тушунарсиз стартаплар асосчиси. Жимми ҳар куни наша чекиб, ўзини кўкларга кўтариб мақташдан нарига ўтолмайдиган бир касдир. Ўз бизнес ҳамкорини тажрибасизликда айблаб, кейин қандайдир рус моделининг қалбини забт этиш учун “Le Bernardin” компаниясининг картасидан бор пулларни ечиб олган кимса ҳам шу Жимми бўлади. Жимми – қарз берадиган сахий хола ва амакилари кундан-кун камайиб борадиган йигитдир.
Ҳа, ўзига қаттиқ ишонган ва катта баҳо берган Жимми қанчалик омадли ва билимдон эканлиги ҳақида соатлаб лоф уриб, охир-оқибат бирор нарсани эплаб бажаришни ҳам унутади.
Инсоннинг ўзига юқори баҳо беришидаги жиддий хато у фақатгина ижобий таассуротларга таянишида. Киши ўз қадрини англашида бутунлай бошқа нарса, яъни у ўзининг салбий жиҳатларига қандай муносабатда экани ғоятда муҳим. Жимми кабилар ҳаётидаги таназзулга қарамай 99.9 % ўзини жуда зўр деб ҳисобласа, қандай қилиб бу ишончли ва бахтли ҳаётнинг мезонига айланиши мумкин?
Жимми – такаббур. Унинг фикрича, бармоғини қимирлатиб қўймаса-да, барибир у ҳамма яхши нарсаларга лойиқ. Ундан ҳамма қарздор, у ҳеч нарса қилмасдан роҳатга эришишни истайди. Ҳаракат қилмасдан бойиб кетишига ишонади, бировга кўмак бермаса ҳам уни ёқтиришлари ва ҳурмат кўрсатишлари зарур деб ўйлайди. Ҳеч нарсани қурбон этмай, тўкин-сочин турмуш кечиришга ўзини ҳақли санайди.
Жимми кабилар ўзига шу қадар бино қўядики, ўзини буюк иш қилаётгандай тутади (аслида, бу шунчаки рўё, ўзини алдашдан бошқа нарса эмас). Улар ўзини қойиллатиб роль ижро этган актёрдай сезади, ваҳоланки, томошабинларга ўз субутсизликларини кўрсатди. Улар бир ишни охирига етказмаса-да, муваффақиятли стартап асосчиларидай ҳаракатланади. Бундай кимсалар эндигина йигирма беш ёшга кирган, ҳаётда бирор маррани забт этмаган бўлса ҳам, ўзини шахсий ривожланиш бўйича тренер деб атайди ва бошқаларга қандайдир ёрдам бериш эвазига пул талаб қилади.
Ўзини барча яхши нарсага лойиқ деб ҳисоблайдиган такаббур одамлар чеҳрасидан қалбаки ишонч таралади. Бу ишонч