Генри Форд

Менинг ҳаётим


Скачать книгу

ҳам қилган бўлмаса керак. Оптимистлар, нари борса, автомобиллар ҳам велосипедларга ёндош ривожланади, дерди. Автомобилларда чиндан ҳам юрт кезиб юриш мумкинлиги аён бўлгач ва кўплаб ишлаб чиқарувчилар уни йиғишга киришгач, янги савол туғилди: кимники тезроқ юради? Ғалати, лекин табиий – пойгага ишқибозлик. Мен бунга ҳеч қачон жиддий аҳамият бермаганман, аммо одамлар автомобилни шунчаки тез юрувчи ўйинчоқ деб биларди. Шунинг учун алалоқибат, биз ҳам пойгаларда иштирок этишимизга тўғри келди. Бу пойгаларга эрта пайдо бўлган ишқибозлик соҳага зарар келтирарди, чунки ишлаб чиқарувчилар эътиборни асосан тезликни оширишга қаратар, автомобилнинг ундан-да муҳим жиҳатлари назардан четда қоларди. Бу эса чайқовчиларнинг иши эди.

      Электр компаниясидан кетганимдан сўнг бир гуруҳ тадбиркорлар менинг ихтиром асосида Детройт автомобиль компаниясини очишди. Мен унинг бош муҳандиси эдим, компанияда озроқ акциям ҳам бор эди. Биз уч йил автомобиль ишлаб чиқардик. Уларнинг ҳаммаси маълум даражада менинг илк автомобилимга ўхшарди. Аммо машиналарга талаб катта эмасди, автомобилларни такомиллаштириш ва шу тариқа харидорлар доирасини кенгайтиришга бўлган интилишларимда буткул ёлғиз бўлиб қолдим. Ҳамманинг бошида бир фикр ўрнашган эди: имкон қадар кўпроқ буюртма қабул қилиш ва қимматроққа сотиш. Асосийси – даромад, деб ҳисоблашарди. Муҳандис сифатида мен ўзимнинг лавозим ваколатларимдан ташқари чиқа олмасдим ва таъсир ўтказолмасдим. Тезда тушундимки, бу компания менинг ғояларимни амалга оширишга ярамайди, чунки у пул топиш корхонаси бўлиб, ўша пулни ҳам етарли топа олмасди. 1902 йилнинг мартида лавозимимдан кетдим, бошқа ҳеч кимга ишламасликка қатъий қарор қилдим. Детройт автомобиль компанияси охири Леландлар қўлига ўтиб, “Cadillac” компаниясига айланди.

      Мен тажрибаларимни давом эттириш ҳамда бизнесни астойдил ўрганиш учун Парк-Плейсдаги 81-бинода – ижарага олинган бир қаватли ғиштин омборхонада ўз устахонамни очдим. Бизнесни менинг биринчи корхонамдагидан кўра буткул бошқачароқ ташкил этиш зарурлигига ишонардим.

      Форд мотор компаниясини таъсис этишдан олдинги бир йил батамом тадқиқотларга бағишланди. Мўъжазгина бир хонали устахонада мен тўрт цилиндрли моторни мукаммаллаштириш устида ишладим. Шу билан бирга, бизнес нима эканини ўрганишга, пул топиш ортидан очкўзларча пойга қилиш шу қадар керакми-йўқми, англашга ҳаракат қилдим. Ўзимнинг биринчи қисқа тажрибам мобайнида буни кўп кузатгандим. Ўша пайтдан то ўз компаниямни ташкил этгунимгача йигирма бешта автомобиль ясадим, уларнинг ўн тўққизтаси Детройт автомобиль компанияси учун ясалганди. Автомобилсозлик айни пайтда ўз тараққиётининг илк босқичидан ўта бошлаганди, энди одамларни машина юришининг ўзи қаноатлантирмасди, харидорлар машинанинг тезлигига талабгор бўла бошлади. Кливлендлик Александр Уинтон, “Уинтон” автомобилининг қурувчиси ва пойгаларда Америка чемпиони, исталган одам билан куч синашишга тайёр эди. Мен анча ихчам бўлган икки цилиндрли