йўқлиги – тадбиркор вақтни бекорга ўтказаётгани ва бу бизнесга яроқсиз экани белгисидир. Ўшандан бери ўз қарашларимни ўзгартиришга сабаб тополмадим, аммо тез орада билдимки, “ўз ишингни тўғри бажар ва у фойда келтиради”, деган ақида замонавий бизнесда эскириб қолибди. Аксарият одамлар бизнесни имкон қадар катта сармоя билан бошлаб, сўнг имкон қадар кўп акция чиқариш ва сотиш лозим, деган режага асосан ишларкан. Акцияларни сотишдан қолган пул, ўртадагиларга қилинган тўловдан ташқари, юракни ҳовучлаб, ишлаб чиқаришни кенгайтиришга сарфланади. Яхши ишлаб, камтарона даромад топганни эмас, балки юқори нархда энг кўп акция чиқарганни яхши тадбиркор ҳисоблашарди. Меҳнатнинг аҳамияти йўқ, ҳамма гап акция ва облигацияларда эди. Янги ёки эски очилган бизнес эгаларининг ўз облигацияларига катта қизиқиш уйғотиб, кейин уларни адолатли нархда сотишига умид қилишларини тушунмасдим. Буни ҳеч қачон тушунмаганман.
Ишга сарфланган ҳар бир доллар қанча пул олиб келишини ҳисоблайдиган формулани ҳеч англай олмаганман. Ўзини молиячи ҳисоблайдиган бизнесменларнинг фикрича, пуллар 6 фоиз, ёки 5 фоиз, ёхуд ҳеч бўлмаганда, 4 фоиз фойдага “муносиб”дир, ишга 150 минг доллар тиккан инсон шунча фойда келишини кутишга ҳақли, ахир шу пулни банкка қўйсанг ёки қимматли қоғозларга тиксанг ҳам шу фойда келади. Шунинг учун бизнесда ишлаб чиқариш харажатларига фоиз қўшиш ишга тикилган сармоя фоизи ҳисобланади. Бу ғоя кўплаб банкротликлар ва муваффақиятсизликларга сабаб бўлмоқда. Пулнинг ўзи ҳеч нарсага арзимайди, чунки унинг ўзидан қиймат ясаб бўлмайди. Унинг ягона фойдаси шуки, пулга бирор ускуна ёки ускуна тайёрлаш учун нимадир сотиб олиш мумкин. Шунинг учун пул унга нимани сотиб олиш (ёки ишлаб чиқариш) мумкин бўлса, ўшанча қийматга эга. Агар кимдир пул бирор жойда 5 ёки 6 фоиз қўшимча келтира олади, деб ҳисобласа, у пулини ўша жойга қўйсин. Бизнесга сарфланган сармоя ишлаб чиқаришга халақит бермайди ёки, ҳар ҳолда, халақит бермаслиги керак. Шунда пул пулга эмас, ишлаб чиқариш воситасига айланади. Шунинг учун пул қанча ишлаб чиқарса, шунча қийматга эга бўлади, ишлаб чиқаришга алоқаси бўлмаган қандайдир формула бўйича ҳисоблаб чиқиладиган суммага айланмайди. Фойда ҳамиша ишлаб чиқаришдан сўнг ҳосил бўлади, олдиндан эмас.
Бизнес одамлари сармоя ёрдамида корхонани ҳар бало қилса бўлади деб ўйларди. Агар биринчи уриниш ўхшамаса, уларнинг тавсияси тайёр: “яна сармоя лозим”. Қайта молиялаш – фойда келтирмаган пулларни қайтариш учун қайта пул тикиш ҳисобланади. Аксарият ҳолларда янги сармоя киритиш зарурати хато бошқарув туфайли юзага келади ва бу номақбул менежерларга самарасиз ишларини яна бироз давом эттириши учун пул тўлаш демакдир. Бошқача айтганда, шу орқали бизнеснинг умри андак узайтирилади. Қайта сармоялашнинг бундай такрорийлиги таваккалчи молиячилар қуролига айланган. Агар ростакамига иш берадиган жойга сарфланмаса, сармоя қўйишда маъно йўқ, ишлаб чиқариш яхши ташкил этилмаган жойга пул сарфлаш беҳудадир. Таваккалчи молиячилар