Генри Форд

Менинг ҳаётим


Скачать книгу

улар ҳақида фақат турли тахминлар юрарди. Айтиш керакки, ўшанда пойга трассалари илмий асосларга кўра қурилмасди, автомобиллар қанча тезликда юра олиши ҳам ҳеч кимнинг тасаввурига сиғмасди. Олдфилд қанақа мотор билан пойгага кираётганини яхши биларди. Автомобилга ўтирар экан, мен машинани ўт олдириш дастагини айлантиргунимча, у қувноқлик билан шундай деди: “Биламан, бу аравада, эҳтимол, мени ўлим кутаётгандир. Бироқ кейинчалик оломон ҳеч бўлмаганда, менинг шайтон каби учқур эканимни эслаб юради”.

      Олдфилд ростдан ҳам шайтон каби учди! У атроф га қарамади, ҳатто бурилишларда ҳам тезликни пасайтирмади. У шунчаки машинани бор имкониятидан фойдаланди ва натижада финиш чизиғига бошқалардан ярим мил олдинда етиб борди!

      “999” ўз олдига қўйилган мақсадга эришди: у тезкор автомобиль қура олишимни ҳаммага намойиш қилди. Пойгадан бир ҳафта ўтгач, Форд мотор компаниясига асос солдим, мен унда Раис ўринбосари, чизмакаш, бош муҳандис ва бошқарувчи директор эдим. Компания капитали 100 000 долларга тенг бўлиб, менинг ҳиссам 25.5 фоиз эди. Нақд пулларимиз, тахминан, 28 000 доллар атрофида эди. Бу компания тасарруф этиши мумкин бўлган ягона сармоя эди, бунга машиналар сотилишидан тушадиган пуллар қўшиларди.

      Бошида мен компанияда овозим ҳал қилувчи эмаслигига чидадим, бироқ тез орада бу жонимга тегди. Шунинг учун 1906 йилда ўзим ишлаб топган пулларга компания акцияларидан сотиб олдим ва қимматли қоғозларнинг 51 фоиз қисмини қўлимда жамладим, бироз ўтгач ҳиссам 58.5 фоиз бўлди. Компаниядаги барча янги ускуналар ва бутун жараён келган даромад ҳисобига молияланди.

      Акциядорларнинг бир қисми менинг сиёсатимга рози бўлмагани учун ўғлим Эдзель 1919 йилда қолган 41.5 фоиз акциянинг ҳаммасини сотиб олди. У 100 долларлик номиналга эга акцияларга 12 500 доллардан тўлагач, уларнинг умумий қиймати, тахминан, 75 миллион долларга тушди.

      Аввал бошда компания ва унинг жиҳозлари жуда одми эди. Биз Стреловнинг Мак-авенюдаги дурадгорлик устахонасини ижарага олгандик. Автомобилларимни лойиҳалаштира туриб, мен ишлаб чиқариш усулларини ҳам яратардим, бироқ, афсуски, зарур техникалар сотиб олишга қурбимиз етмагани боис, машиналар менинг чизмаларим асосида аммо бошқа заводларда тайёрла нарди, айни пайтда уларнинг ғилдираги, шинаси ва кузов қисмини ўзимиз йиғардик.

      Юқорида таъкидлаганимдек, алоҳида қисмларни тайёрлаш режали тартибда амалга оширилса, бу ишлаб чиқаришнинг энг тежамкор усули бўлади. Келажакда маҳсулотнинг турли қисмлари (мураккаб маҳсулотни назарда тутмоқдаман) бир том остида ишлаб чиқарилмайди. Ҳар бир алоҳида қисм етарли шароит мавжуд жойда ишлаб чиқарилиб, сўнгра истеъмолчиларга яқин марказларда йиғилади. Ҳозир биз шу усулда ишлаб, уни кенгроқ қўллашдан умидвормиз. Алоҳида қисмларни тайёрлайдиган фабрикалар кимга қарашли экани аҳамиятсиз, барчаси ишлаб чиқаришнинг бир хил тамойилларига амал қилса кифоя. Агар юқори сифатли тайёр қисмларни бизга мақбул нархда сотиб олиш имкони бўлса, биз уларни ўзимиз ишлаб чиқармасликка ҳаракат қиламиз,