Лариса Буракова

Грузия муваффақиятга қандай эришди


Скачать книгу

ҳам бу ишни яхши кўрарди). Батони Каха унча катта бўлмаган калькуляторли мобил телефонини олиб, унда ҳар бир лойиҳани ҳисоб-китоб қиларди. Гўёки барчаси ҳал бўлгандек, лойиҳа деярли қабул қилингандек кўринар, лекин охир-оқибат Бендукидзе бошини кўтариб: “Бу ерда мана бундай рақам келтирилган. У нотўғри. Тўғри рақам бундай бўлиши керак”, дея сўз очарди. Ва ҳаммаси бошидан бошланарди.

      Давлат бошқарувини ислоҳ қилишда айнан барча йўналишлар бўйича зарба бериш (шунингдек, кадрлар тозалови ҳам, иш тамойилини қайта кўриб чиқиш ҳам, бюджетни режалаштиришнинг ўзгариши ҳам) аниқ натижаларга эришиш имконини берди. Фақатгина бюрократияга барҳам беришнинг ўзи аслида ҳеч қандай амалий аҳамиятга эга эмас. Бошқа ислоҳотлар билан ҳар томонлама қўллаб-қувватланмаса, барчаси (айниқса, давлат аппарати) яна тезда ўзининг асл ҳолатига қайтиши мумкин. Масалан, айнан ўша дамларда – 2004 йил мартда Россияда эълон қилинган маъмурий ислоҳотлар “Россия Федерацияси ҳукумати 2006 йилда федерал давлат хизматчилари, ташкилотлар ишчилари ва бюджет соҳасини ташкиллаштириш, шунингдек, унинг фао лият юритиши учун харажатлар ошишига олиб келувчи қарорлар қабул қилиш ҳуқуқига эга эмас” дея баён этилган 2006 йилги Федерал бюджет тўғрисидаги қонун45 билан қўллаб-қувватланганига қарамай, амалга ошмасдан қолиб кетди.

      Россиядаги давлат хизматчилари сони 2004 йилга нисбатан 235 минг нафарга қисқаргани ҳақида ҳукумат томонидан 2006 йилда ҳам46, 2007 йилда ҳам47 эълон қилинган умидли хабарларга қарамай, давлат ҳокимиятининг федерал органларидаги хизматчилар сони 2005 йилда 138,8 минг нафарни ташкил этган бўлса, 2006 йилда яна қўшимча 61,7 минг нафарга ортгани ҳақидаги маълумот қуруқ қилиб баён этилган. Шуни таъкидлаш керакки, 2005 йилгидек, яъни бевосита ислоҳотлар давом этаётган даврдагидек кескин ўсиш Россия тарихида бирор марта – 1990 йилларда ҳам, 2000 йилларда ҳам кузатилмаган.

      Қизиғи, 2003 йилда давлат бошқаруви, мудофаа ва ижтимоий таъминот секторларидаги бандлик ҳиссаси Россия ва Грузияда бир хил – 5 фоизни ташкил этган бўлса, 2007 йилга келиб мазкур кўрсаткич Грузияда 3,8 фоизга камайди, Россияда эса 5,3 фоизга ортди ва келгусида янада тезроқ кўпая бошлади (жадвалга қаралсин).

      “Давлат бошқаруви ва ҳарбий хавфсизликни таъминлаш; мажбурий ижтимоий таъминот” секторидаги бандлик Россия ва Грузиядаги умумий бандликнинг қисми сифатида, 2003–2009 йиллар (%). Манбалар: Российский статистический ежегодник. 2009 йил, 136-саҳифа (www. gks.ru/bgd/regl/b09_13/IssWWW.exe/Stg/html1/05-05. htm); Россия в цифрах. 2010 (www.gks.ru/bgd/regl/ b10_11/IssWWW.exe/Stg/d1/06-03.htm); Statistical Yearbook of Georgia. 2009. Р. 43 (www.geostat.ge/indexphp?action=wnews&lang=eng&npid=2).

      Янги давлат аппаратини яратиш – фақат минимум вазифа, холос, унинг ечими эса янги давлат хизматчилари кучи билан қолган барча соҳаларни ислоҳотларнинг кейинги босқичига ўтказиш имконини беради.

      ИИВ ислоҳоти

      Бюрократияни бартараф этиш ҳақида гапирганда энг муваффақиятли ва кўзга ташланадиган мисол – ИИВ ислоҳоти ҳақида эсга олмаслик мумкин эмас.

      Янги ҳокимиятнинг илк ташаббусларидан