Лариса Буракова

Грузия муваффақиятга қандай эришди


Скачать книгу

адолатли бўлганди? Бу саволга жавоб бериш учун Чеишвили фаолиятидаги кейинги ўсиш суръатига назар солиш мақбул бўларди. Бир қанча вақтдан сўнг Ислоҳотларни мувофиқлаштириш бўйича вазир маслаҳатчиси лавозимига тайинланганидан сўнг у Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш вазирлигининг Лицензиялаш ва рухсатномалар бериш департаменти бошлиғи бўлиб ишлади. Сўнг Ривожланиш департаменти, Ўрмон департаменти бошлиғи, охироқибат эса вазир ўринбосари лавозимларини эгаллади. Фурсат келиб, Иқтисодиёт вазири ўринбосари вазифасида ишлади, шундан кейингина хусусий бизнес билан шуғуллана бошлади.

      Иқтисодий ривожланиш вазирлигига Бендукидзе келганидан сўнг ходимлар сони уч бараварга, вазирлик бошқармалари сони икки ярим бараварга қисқарди.

Лили Бегиашвили

      1971 йил, 18 июнда туғилган.

      1994 йилда Иван Жавахишвили номидаги Тбилиси давлат университетини халқаро ҳуқуқ ва халқаро муносабатлар йўналиши бўйича тамомлаган. 2001 йилда Грузин-Америка университетида оммавий сиёсат бўйича магистр, 2003 йилда эса Иллинойс штати университети юридик коллежида ҳуқуқ магистри даражасини олган.

      Инқилобгача бўлган Грузияда Марказий сайлов комиссиясининг ҳуқуқий масалалар бўйича маслаҳатчиси, Грузия Парламенти қошидаги юридик департаментнинг юридик экспертиза офиси бошлиғи лавозимларида ишлаган. 2004 йилда Инфратузилма ва ривожланиш вазири ўринбосари, вазирликлар бирлашганидан сўнг эса – иқтисодий ривожланиш вазири ўринбосари лавозимларида фаолият юритган. 2005 йил январидан августигача ислоҳотларни мувофиқлаштириш бўйича давлат вазири ўринбосари, 2005 йил сентябридан 2008 йил апрель ойигача эса қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари бўлиб ишлаган.

      2009 йил сентябргача юридик масалалар бўйича маслаҳатчи сифатида Жаҳон банкининг Халқаро молиявий корпорацияси (IFC) билан ҳамкорлик қилган, сўнгра Молия вазирлиги қошидаги Даромадлар хизмати бошлиғининг ёрдамчиси бўлиб давлат ишига қайтган.

      2005 йилда Ислоҳотларни мувофиқлаштириш бўйича вазир ўринбосари лавозимида ишлаган Лили Бегиашвили шундай тан олади:

      Вазирлигимиз таркибидаги Саноат департаменти фаолиятига нуқта қўйганимизни эслаш мен учун ҳозиргача жуда оғир. Бу департаментда ёши улуғ инсонлар, академиклар ишларди. Уларни ишдан бўшатиш бироз ноқулай эди. Лекин асл бозор иқтисодиёти шароитида мазкур департаментнинг нима билан шуғулланиши жуда тушунарсиз эди.

      Бегиашвили қишлоқ хўжалиги вазирининг ўринбосари этиб тайинланганидан сўнг бу ташкилот ҳам сезиларли ўзгаришларга учради. Охир-оқибат, бир неча босқичда давом этган қисқартиришлардан сўнг вазирлик ходимлари сони етти бараварга қисқарди. Бегиашвили шундай эслайди:

      Вазирликдаги 4374 та ходим ўрнига 600 та сини қолдирганимиз учун мамлакатдаги ярим аҳолининг мени кўргани кўзи йўқ эди. Ҳаттоки ақл бовар қилмас воқеалар ҳам учраб турарди: масалан, вазирлик ҳисобида қўйлар ҳам рўйхатда турарди. Шу билан биргаликда, рақамларга қаралса, уларнинг