Лариса Буракова

Грузия муваффақиятга қандай эришди


Скачать книгу

сўрагандилар, улардан бири адлия вазири эди. Ўша вақтда хориж университетларини тамомлаган, ғайрат-шижоатли ва бутунлай янги мамлакат қуриш истагидаги барчани чорлагандилар”. Аввалига у солиқ кодексини ислоҳ қилиш бўйича комиссия аъзоси, сўнгра давлат амалдори сифатида ўзгаришларда иштирок этди. 2005 йил мартда атроф-муҳит ва табиий ресурсларни ҳимоя қилиш вазирининг биринчи ўринбосари, 2007 йилда эса шу соҳа вазири этиб тайинланди.

      Бу каби ватанга қайтганлар кўп бўлди. Натижада янги бошқарув тизимининг аксарияти илгари ҳеч қачон ҳокимиятга интилмаган инсонлардан ташкил топди.

      Масалан, давлат хизматида мансаб пиллапояларидан жуда тез кўтарилган Грузия даромадлар хизмати бошлиғи Георгий Цхакая шундай эслайди: “Агар менга Шеварднадзе даврида давлат лавозимларидан бирини эгаллашимни айтсалар, бу гапни айтган кимсага тарсаки туширган бўлардим, чунки у вақтларда бундай хаёлга боришнинг ўзи одобсизлик саналарди!”

      Бош вазирнинг айни даврдаги бош маслаҳатчиси Вато Лежава мутахассислиги бўйича архитектор. У ҳам кўнглидан шундай ҳис ўтганини айтади – Атиргуллар инқилобидан кейин “ғалати ва тасодифий равишда”

      давлат амалдорига айланган: “Ҳеч қачон давлат ишида ишлаш ҳақида орзу қилмаганман, шундай бўлган тақдирда ҳам, фаолиятим бугунгача – беш йил давом этиши хаёлимга келмаган”.

      “Кўплар сиёсатга бизнесдан, шунинг билан биргаликда, асосан бошқа мамлакатдан кириб келдилар, – изоҳлайди Екатерина Шарашидзе, – шунинг учун биз ислоҳотларга бюрократия кўзи билан эмас, балки бизнес кўзи билан, ҳаттоки хорижлик кўзи билан қарардик”.

      2004 йил 1 июнда муваффақиятли рус бизнесмени Каха Бендукидзенинг иқтисодиёт вазири этиб тайинланиши хусусий соҳадан давлат хизматига ўтишнинг энг ёрқин намунаси бўлди, дейиш мумкин.

Каха Бендукидзе

      1956 йил, 20 апрелда Тбилисида туғилган.

      1977 йилда Тбилиси давлат университетининг биология факультетини, 1980 йилда М.В.Ломоносов номидаги Москва давлат университети аспирантурасини тамомлаган. 1985 йилда Москвага кўчиб ўтган ва Биотехнология институти қошидаги лабораторияни бошқарган.

      1988 йилда “Биопроцесс” уюшмасини ташкил қилган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини бошлаган. 1996 йилда оғир саноат соҳасига тегишли бўлган “Бирлашган машинасозлик заводлари” (БМЗ) машинасозлик компаниясини ташкил этган, компаниянинг директорлар кенгаши раиси ва бош директорига айланган.

      Бир вақтнинг ўзида Россия саноатчилар ва тадбиркорлар уюшмасига (РСТУ) вице-президентлик қилган ҳолда солиқ ва бюджет сиёсати бўйича қўмитани бошқарган.

      2004 йил февралида БМЗ бош директори лавозимидан истеъфо берган. 1 июнда Тбилисига қайтган ва Грузия иқтисодиёт вазири вазифасига тайинланган. 2004 йил август-декабрь ойларида иқтисодий ривожланиш вазири сифатида фаолият юритган, сўнгра Ислоҳотларни мувофиқлаштириш бўйича давлат вазири этиб тайинланган. 2008 йил, 30 январдан 2009 йил, 7 февралгача Грузия ҳукуматининг иш юритиш бўлими бошлиғи сифатида ишлаган.

      Унинг