билади, фитналар ҳам ёқланмайди. Жамоанинг ҳеч бир аъзоси олдимга бошқа бировининг устидан шикоят қилиб келмайди. Бунинг иложи йўқ. Инсонларга ўзларининг тенг ҳуқуқли, муҳим бўғин эканликларини ҳис қилиш имконини берадиган маълум ўйин қоидалари мавжуд. Ҳар бир инсон ўз соҳасида керакли. Худди шундай муҳит ташкил этилгач, ишлаш ҳам жуда осон бўлиб қолади. Ўз мансабингдан фойдаланган ҳолда доимо босим ўтказсанг, вақти келиб, ҳар қандай инсон қўзғолон кўтариши турган гап. Агар тилёғламалик қилганларга рағбат кўрсатсанг, биринчидан, бундай инсонлар бошқалардан ҳам шуни талаб қиладилар. Иккинчидан, ўзимнинг шахсий тажрибамдан келиб чиққан ҳолда айтишим мумкинки, бундай инсонлар биринчи имконият туғилиши биланоқ ортингдан пичоқни дастасигача чуқур урадилар – албатта, сиёсий маънода айтяпман. Шунинг учун атрофингда эркин фикрлайдиган, ўзинг билан тенг бўлган ва ўзини сенга тенг деб ҳисоблайдиган одамлар бўлгани маъқул. Худди шу нарса мустаҳкамликни таъминлайди. Ишончлилик айнан шундан бошланади, сенга бўйсуниб, қаерга борсанг, ортингдан кўр-кўрона эргашадиганлардан эмас.
– Баъзи инсонларнинг жамоангиздан кетишларини йўқотиш сифатида қабул қиласизми ёки буни хавф-хатар сифатида кўрасизми?
– Йўқ, йўқ! Ҳамманинг жамоада қолишидан худонинг ўзи асрасин – у ҳолда уруғ-аймоқчилик бўлиб кетади. Биз шахсий садоқат тамойилини эмас, ғояга садоқат тамойилини тутганмиз. Аксинча, фикримга кўра, айрим инсонларнинг жамоадан тушиб қолгани, кетгани жуда табиий, соғлом жараёндир. Бу жараёнсиз янги қон қўшилмайди, бу жараёнсиз биз тамойилларга, мамлакатга, мамлакатнинг қонунларига садоқат эмас, балки шахсий садоқат асосида ташкиллаштирилган қандайдир гуруҳга айланиб қолган бўлардик.
Масалан, мана – Ладо Гургенидзе 25 . Унинг бизнесдан сиёсатга кириб келишини ҳисобга олсак, шу маънода ғаройиб инсон. У билан қарашларимизда умуман (орадан шунча йиллар ўтган бўлса-да, буни ҳозир ҳам кўриш мумкин), умуман қарамақаршилик бўлмаган. Сўнгра яна қайтадан яхши бизнесменга айланди. Ўз қизиқишлари ҳамда умумий манфаатларни ҳисобга олган ҳолда мамлакат учун хизмат кўрсатишда давом этди. Бундай инсонлар ростдан ҳам ҳақиқий топилма, бундайлар жуда кам учрайди. Айтгандек, унинг Ника Гилаури 26 ҳақида гапириб, “У энг яхши Бош вазир бўлади” дея тавсия қилгани мени ҳайратга солганди. Чунки Гилаури бир пайтлар Гургенидзенинг ҳукуматида фаолият кўрсатган вақтида улар ўртасида кўплаб ихтилофлар келиб чиққанидан хабарим бор эди. Айнан сенинг лавозимингни эгаллайдиган инсон сендан ҳам яхши бўлишини айта олишга ҳамма ҳам қодир эмас. Айниқса, бу инсон билан аввалдан чиқишмаган бўлсанг.
Грузин намунасини ўрганишимдан мақсад – қандай нарсаларни ўзимизда қўллаш, қандайларини эса қўллаб бўлмаслигини аниқлаш эди. Лекин эришилган ҳар бир ютуқни грузинча ўзига хосликка йўяр, масалан, Россия ва Грузия орасидаги географик тафовутга кўра қабул қилишни одат қилиб олгандим. Лекин Саакашвилининг сўзларига кўра,