қонунийлигини таъминлаш вазифасини бажарди, шунинг учун у бизга жуда керак эди. Лекин Буржанадзе парламентда муҳим қарорларни деярли қабул қилмади. Ўз қарашларига ҳамоҳанг бўлган бирорта гуруҳ ташкил эта олмади, чунки унда аниқ қарашларнинг ўзи йўқ эди. Ғоя йўқ, сиёсий дастури ҳам мавжуд эмас, лекин атрофига маслакдош кераклиги аниқ бўлгач, у ҳеч кимга таниш бўлмаган қариндошлари ва оиласининг яқин дўстларидан иборат узун рўйхатни тақдим этди. Биз эса бундай бўлиши мумкин эмаслиги ҳақида айтдик. У хафа бўлиб, эшикни қаттиқ ёпиб кетди. Бор гап шу.
– Яхши, балки Буржанадзе ҳеч қачон жамоангизнинг ҳақиқий аъзоси бўлмагандир, лекин Ираклий Окруашвили жамоангизда эди-ку, шундайми?
– Окруашвили ростдан ҳам биз билан эди. Лекин кейинчалик коррупция белгилари яққол намоён бўла бошлади. Кутилмаганда у барча одамларимиздан, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларидаги дўстларимиздан ҳам қўрқа бошлади. Айтиш мумкинки, қўрқув ҳисси ундан шубҳаланишлари дан аввал бошланганди: кўринишидан, у ўғирликни бошлаган заҳотиёқ қўрқишни ҳам бошлаганди, шунинг учун ўзини ғалати тутаётганди. Мендан сўрамасдан тергов бошлаганларида ва гумонлар Окруашвилига бориб тақалганида, у мудофаа вазири лавозимидан озод қилишларини сўради. Коррупция ишининг барча тафсилотлари менга маълум эмасди, шунинг учун Окруашвилига иқтисодиёт вазири лавозимини таклиф этдим. Лекин у икки кунда бу жойдан ҳам қочиб кетди. Умуман олганда, нима сабабдан у қамоққа олинди? Биз тузган ҳукумат аъзоларидан бири, алоқа қўмитасининг собиқ раҳбари 20 бир неча миллион доллар пулни ўмарганди. Тбилиси–Нью-Йорк самолётида ўтирган пайтимда у хориждаги ҳисоб рақамларига пул ўтказишни бошлаган, бир сўз билан айтганда, тергов маълумотлари унга бориб тақалгани сабабли мамлакатдан қочиб кетаётганди. Прокуратура эса мени хабардор ҳам қилмай, уни қўлга олган. Мазкур раҳбар яқин дўсти ва ҳамкори бўлгани учун Окруашвили энди навбат ўзига ҳам келишини тушуниб етганди. Шу сабабдан ўша заҳотиёқ телевидениега борди – ўша пайтда ОАВда биз ҳақимизда қандай гап-сўзлар юрган бўлса, ўша гапсўзларни ва ғийбатларни худди ҳақиқатдек, ўз кўзи билан кўргандек сўзлаб берди. Энди бунга нисбатан жавобимиз қандай бўлиши ҳақида қарор қабул қилишимиз керак эди. Агарда у қамоққа олинса, барча “Ҳақиқатгўй қамоққа олинди”, деб ўйлаши мумкин эди. Ёки шунчаки заифлигимизни кўрсатиш ва “Кечирасизлар, хато қилибмиз” дейишимиз керак эди… Албатта, кўчаларда ҳукуматга нисбатан танг муносабат кузатилиши мумкинлигини тушунсак-да, биринчи йўлни танладик. Лекин айнан шу ҳолатда қатъий бўлишимиз талаб қилинарди.
– Зураб Ногаидели-чи? Ахир унинг бошчилигида кўплаб муваффақиятли ислоҳотлар амалга оширилди-ку. Нега йўлларингиз айро тушди?
– Умуман олганда, инсонларга жуда ишонаман ва бу нарса ҳаётдаги энг яхши тамойилдир. Лекин Ногаидели жуда шубҳали ишларни қилди, айниқса, бу унинг Бош вазирлиги даври охирида яққол кузатилди. Масалан, хусусийлаштириш жараёнида тендер ғолиби деб аташга арзимайдиган кимсаларни қўллаб-қувватлади,