Лариса Буракова

Грузия муваффақиятга қандай эришди


Скачать книгу

исмли мушукники каби эди: озроқ хусусийлаштирамиз, давлат корхоналари янада яхшиланиши учун уларни ҳам мустаҳкамлаймиз, – бу жойини тўғрилаймиз, у жойини тўғрилаймиз… – Дастур яхши, – дедим, – лекин Грузия учун эмас, бошқа бир мамлакат учун яхши.

      – Умуман олганда, иқтисодиёт учун нима керак? – Яхши суд тизими, барқарор ишлайдиган қонунлар бўлса етарли, шунда ҳаммаси жойида бўлади.

      – Лекин суд тизими осон иш эмас, – жавоб беради Саакашвили, – адлия вазири бўлган вақтимда бу билан шуғулланганман. Бу узоқ йилларга чўзиладиган иш. Иқтисодий дастурга келсак, менинг фикримча ҳам бундай дастуримиз йўқдек, барчаси жуда секинлик билан амалга оширилаётгандек туюляпти. Ислоҳотлар амалга оширилмаётганидан ҳам норозиман. Бош вазир билан гаплашиб олишингиз керак. Бош вазир Зураб Жвания билан учрашдик. Тўрт соатча суҳбатлашдик, Грузиянинг ўзига хослиги нимада эканлигини муҳокама қилдик. Мамлакат қанчалик кичкина бўлса, ташқи дунё учун шунчалик очиқ бўлиши керак, чунки бундай мамлакат ҳақиқатан ҳам савдо марказига айланиши мумкин, уни саноатлаштириш эса қийинроқ кечади, лекин бу жараёнга ҳам тўсқинлик қилмаслик керак, дея тушунтирдим. – Ўзингиз қандай таклиф бера оласиз? – қизиқди Бош вазир.

      – Бошқа мамлакатлардаги бир қанча машҳур ислоҳотчиларни айтишим мумкин, – дея жавоб бердим, – биз шу инсонлар билан биргаликда вақти-вақти билан йиғилишимиз ва сизларга маслаҳатлар беришимиз мумкин.

      – Маслаҳат бериш – яхши, албатта. Лекин ҳар куни бу маслаҳатларни ким амалга татбиқ қилиши керак?

      – Биласизми, фикримча, Иқтисодиёт вазирлиги аслида жуда шарт эмас. Асосийси, эркинлик нима эканини тушунадиган инсон бўлса кифоя. – Шундай инсонлардан бирини биламан, лекин…

      Бош вазир ўйланиб қолди ва ўша заҳотиёқ сўради: – Ўзингиз вазир бўлишни хоҳламайсизми? – Ўйлаб кўрмаган эканман, – дея жавоб бердим. – Агар мен таклиф қилсам-чи?

      Ўн-ўн беш сония ўйладим:

      – Мен ҳам бўлишим мумкин.

      – Жуда ажойиб! Президентнинг олдига борамиз. Кейинги куни учрашдик.

      Суҳбат давомида таъкидладим:

      – Умуман олганда, ишларимни тамомлашим учун менга вақт керак. Бир ярим-икки ой бера оласизларми?

      – Қанақа бир ярим-икки ой?! – ҳайрон бўлди Президент. – Бир ярим-икки кун десангиз, тушунишим мумкин!..

      – Ие, бу қанақаси бўлди? – дедим.

      – Энди кеч, – жавоб берди Президент, – ишлаш керак!

      Бугун маълумки, 2003 йил ноябрдаги Атиргуллар инқилоби фақатгина муқаддима экан. Янги мамлакатни қуриш йўллари ва услубларини танлаш ҳақиқий инқилоб бўлди. Чунки бошқа вариантлар ҳам йўқ эмасди.

      Грузиянинг Россиядаги собиқ элчиси, Шеварднадзе вақтида мухолиф “Рустави-2” телеканали асосчиси бўлган, инқилобдан сўнг бир йил Грузия Савдо-саноат палатасига президентлик қилган ва кейинчалик жорий грузин ҳукуматига нисбатан мухолифат йўлини танлаган Э. Кицмаришвили мамлакатни ривожлантириш бўйича хоҳишларини шундай тавсифлайди:

      (Инқилоб) йўлбошчиларидан бири эдим, лекин