Xurshid Do`stmuhammad

Изхор


Скачать книгу

этиб боради. Мутахассисларнинг фикрига кўра, тарих Ўзбекистонга навбатдаги Уйғониш даврини тақдим этмоқда. Гарчи «тақдим» сўзи қўлланилган эса-да, Уйғониш даври барча ютуқларни икки қўллаб ҳадя ё тортиқ қилиб қўя қолмайди. Миллий Уйғониш машаққатли ақлий ва жисмоний меҳнатлар эвазига қўлга киритилади, бутун халқ вакилларининг бир жон-бир тан бўлиб ягона мақсад сари интилишлари билан рўёбга чиқади. Миллатнинг уйғониши, миллий тикланиш муаммоси эса яна шахсга, шахсий комилликка бориб тақалади. Бу даврда муносиб инсон бўлиб ҳаёт кечиришга интилиши зарурлигини ҳис этади, дилига тугади. Ўз олдига мақсадлар қўяди. Ўзини ҳам, ўзига мансуб бўлган юртни ҳам ҳозиргина айтганимиз «ХХI аср» дея аталмиш юксаклик мезонлари билан ўлчайди, унга баҳо беради…

      Айтмоқчи: Вақтнинг этагини тутиб бўлмайди. Ҳашпаш дегунча яна бир неча ўн йиллар ўтади-кетади. Замонлар ўзгаради, дунё ўзгаради. Ўзбек халқи, демак, Ўзбекистон ҳам мисли кўрилмаган даражаларга кўтарилади. Шу маънода бизнинг авлод вакиллари ҳозирги ёш ва навқирон йигит-қизларимизга ҳавасимиз келади, чунки улар Мустақиллигимизнинг ярим асрлик қутлуғ саналарини нишонлайдилар, Ватанимизнинг, халқимизнинг янада дориламон кунларини кўрадилар.

(«ХХI ASR» газетаси. 9 сентябрь 2004.)

      КОИНОТ ПЕШТОҚИДАГИ БИТИК

      ёхуд йиғинди гаплар

      Мамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Янги йил табригида «Биз тараққиётимизнинг янги даври, янги босқичига қадам қўйдик», деган сўзлари замирида ғоятда чуқур маъно-мазмун мужассам. Дарҳақиқат, 2017 йил Ватанимиз ва халқимиз тарихига ўзгача ўчмас ҳарфлар билан битилажак йил бўлиб қолди. Таъкидламоқ керакки, миллий истиқлолимизнинг иккинчи Уйғониш босқичини бошлаб берган мазкур сананинг аҳамияти Мустақиллик илк бора эълон этилган 1991 йилнинг тарихий аҳамиятидан ҳеч қанча оз эмас. Шу боисдан ҳам узоқ даврлар Ўзбекистон – 2017 мавзуси кўплаб талқинлар, таҳлиллар, тадқиқотлар марказига чиқиши муқаррар.

      Ўтган йилда давлатимиз Раҳбари ташаббуси билан ислоҳотлар шу қадар шиддатли тус олдики, «Ўзбекистон» дея аталгувчи маъвога буткул ўзгача иқлим шабадалари кириб келди, пайдар-пай юз бераётган ўзгаришлар, янгиланишлар, соғломланишлар бу тонг чоғи одамларимизни ўзгача руҳ, ўзгача кайфиятда уйғонишга даъват эта бошлади. Юксак минбардан айтилаётган СЎЗлар тетикланишга, некбинланишга, ишонишга даъваткор кучга айланди. Энг оддий одамларимиз ҳам катта сиёсат майдонига қайтгандек, ўзларини катта сиёсий саҳна иштирокчиси қиёфасида ҳис эта бошладилар. Дахлдорлик туйғуси ҳақиқий маънода кишиларнинг кайфиятини белгилаб берувчи барометр тусини олмоқда.

      «Ишонч» сўзи мухтасаргина Янги йил табригининг уч ўрнида, Президентнинг Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси аъзоларига Мурожаатномасида эса яна бир неча бор тилга олингани бежиз-беҳикмат эмас. Зеро, ишонч туйғуси ҳар қандай жамиятнинг мустаҳкамлигини, пишиқ-пухталигини таъмин этишда бамисоли цемент вазифасини