Фрэнсис Скотт Фицджеральд

Буюк Гэтсби


Скачать книгу

– деди.

      – Ҳозир, ҳозир, – деганча Уилсон шоша-пиша қазноқ томон югуриб кетди. Ён-атрофдан тарқалаётган шағал чанги эрининг устидаги кийимини ва сочларини кулранг тусга бўяганди, лекин Томга жуда яқин масофада турган аёлнинг эгнида бундай ғубордан асар ҳам йўқ эди.

      – Сен бугун менга кераксан, – буйруқ оҳангида деди Том. – Кейинги поездда кетамиз.

      – Яхши, – деди аёл.

      – Пастда, перронда, газета дўкони ёнида учрашамиз.

      Аёл Томнинг гапини маъқуллаб, бош силкиди-да, сўнг нари кетди, шу топ ичкаридан иккита курси кўтариб, Уилсон чиқиб келди.

      Биз катта йўлга чиққач, сал нарироқда ўзимизни панага олиб аёлни кутиб турдик.

      Байрам кунлари яқинлашиб келмоқда эди. Нимжонгина бола темир йўл ёқалаб белги берувчи петарда 4 ларни териб чиқмоқда эди.

      – Жуда хароба жойлар-а, тўғрими? – деди Том менга қараб.

      – Ҳа, бундан баттари бўлмайди.

      – Бечора аёл шу атрофни айланиб сиқилади, шунинг учун мен билан кўнгил ёзиб келгани бажонидил рози бўлади, – деди Том менга.

      – Эри индамайдими?

      – Уилсонми? У Нью-Йоркдаги синглисиникига кетяпти, деб ўйлайди. Эри жуда овсар-да, ҳеч нимани сезмайди.

      Шундай қилиб, Том Бьюкенен, бояги аёл ва мен биргалиқда Нью-Йоркка йўл олдик. Очиғини айтадиган бўлсам, Уилсон хоним бошқа вагонда эди, чунки бу ердагиларнинг биронтаси унинг Том билан бирга кетаётганини билиб қолмасликлари учун қилинган иш эди бу.

      Юпқа матодан тикилган кўйлакда аёлнинг бадани тирсиллаб турарди. Пенсильвания вокзалида аёл перрондан тушаётганида Том унга ёрдамлашиб юборди. Аёл газета киоскасидан журнал ва “Таун Тэттл”нинг бир сонини сотиб олди. Расталардан эса упа-элик билан атир харид қилди. Биз нимқоронғу йўлдан юриб, тепага чиқдик. Аёл негадир кетма-кетига тўртта таксини ўтказиб юборди-да, бешинчи ичига кулранг мато қопланган янги мовий рангдагисини тўхтатди. Бу машина бизни вокзал ғала-ғовуридан халос этди. Кўча қуёш нуридан чароғон эди. Биз бир оз йўл босгач, аёл шофёрга машинани тўхтатишни ишора қилди ва йўлда кимдир кўтариб кетаётган кучукчани кўрсатиб:

      – Мен ҳам шундай кучукчани харид қилиб олмоқчиман. Бизнинг уйда ҳам кучукча яшаса нима қилибди? – деди.

      Шофёр машинани тўхтатди. Жон Д. Рокфеллерга қуйиб қўйгандек ўхшаш оппоқ соч-соқолли чолга кўзимиз тушди. У бўйнига саватча осиб олганди. Саватча ичида ўнга яқин зоти номаълум кучукчалар ғивирлашар эди.

      – Бу қанақа зотдан? – сўради Уилсон хоним, чол машина ёнига яқинлашганида.

      – Ҳар туридан бор. Хоним, сизга қайси зотдан керак?

      – Мен немис итини ёқтираман. Шунақаси топиладими?

      Чол саватчасига иккиланиб қаради-да, қўл узатиб бир кучукчани олди.

      – Бу немис зотидан эмас! – деди Том.

      – Ҳа, шундай, – деди чол ранжиганнамо.

      – Бу эрдельтерьер зотидан бўлса керак, – деди чол саватчадан жигарранг тусдаги кучукчани қўлига олиб.

      – Унинг жуни қандайлигини бир кўринг. Жуда қалин. Бу кучукча касалга чалинмайди.

      – У